12 099.180 so‘m

decrease

-32.370

14 134.260 so‘m

increase

9.500

153.820 so‘m

increase

0.280

12 099.180 so‘m

decrease

-32.370

4 соат аввал
Банк
55

Tenge банк ва Mybank’нинг 2025 йилги соф фойдаси маълум бўлди

Ўзбекистон банклари 2025 йил якунлари бўйича молиявий ҳисоботларни эълон қила бошлади. Дастлабки маълумотларга кўра, Tenge bank 54,9 млрд сўм, Mybank эса 8,9 млрд сўм соф фойда қайд этди.

Tenge банк ва Mybank’нинг 2025 йилги соф фойдаси маълум бўлди
Фото: AI/Pinkod.uz

Ўзбекистон банклари 2025 йил якунлари бўйича молиявий ҳисоботларни эълон қила бошлади. Соф фойдасини биринчи бўлиб ошкор этган банклар қаторида Tenge банк ва Mybank бор.

Tenge bank – 54,9 млрд сўм

2025 йилнинг тўртинчи чорагида Tenge bank 54 млрд 856 млн сўм соф фойда қайд этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 51,6 фоизга ёки 18,7 млрд сўмга ошган.

Ҳисобот даврида банкнинг жами фоизсиз даромадлари 841,5 млрд сўмни ташкил этди. Фоизли даромадлар ҳажми эса 508,3 млрд сўмга етди.

Шунингдек, банк ходимларининг иш ҳақи ва бошқа харажатларига 195,6 млрд сўм йўналтирилган. Давлат бюджетига тўланган даромад солиғи миқдори 32,9 млрд сўмни ташкил қилди.

Mybank – 8,9 млрд сўм

2025 йилнинг январь–декабрь ойларида Madad Invest Bank (Mybank) соф фойдаси 8,9 млрд сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 27,2 фоизга ёки 1,9 млрд сўмга кўпдир.

Мазкур даврда банкнинг фоизли даромадлари 88,1 млрд сўмга етган бўлса, фоизсиз даромадлар 31,7 млрд сўмни ташкил этди.

Банк томонидан ходимлар иш ҳақи ва бошқа харажатларга 29,1 млрд сўм сарфланган. Давлат бюджетига тўланган солиқлар ҳажми эса 3,2 млрд сўмни ташкил қилди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+