12 913.190 so‘m

increase

4.000

13 908.800 so‘m

decrease

-26.670

154.170 so‘m

increase

0.870

12 913.190 so‘m

increase

4.000

08 март, 10:50
Технология

Telegram’да янгиланиш: юлдузли хабарлар, Gateway 2.0 ва янги қулайликлар

Эндиликда фойдаланувчилар контактларидан ташқаридаги кишилардан хабар олиш учун тўлов белгилаши, Telegram Premium’ни юлдузлар орқали сотиб олиши ва бошқа янги функциялардан фойдаланиши мумкин.

Telegram’да янгиланиш: юлдузли хабарлар, Gateway 2.0 ва янги қулайликлар
Фото: Telegram.org

Telegram ўзининг навбатдаги янгиланишини тақдим қилди. Янги версия фойдаланувчиларга, контактлардан ташқари хабарлар учун тўлов, Telegram юлдузларини Premium’га айлантириш, юлдузларни ечиб олиш, профилга ҳадялар қадаш, Android учун Chromecast қўллови ва тежамкор тасдиқлаш имкониятларини тақдим этади.

Юлдузли хабарлар

Эндиликда контактлардан ташқаридаги фойдаланувчилардан келадиган хабарлар учун тўлов белгилаш мумкин.

Бу кирувчи хабарларни назорат қилишга, кераксиз хабарларни фильтрлашга ва ортиқча юкланишнинг олдини олишга ёрдам беради. Нотаниш фойдаланувчилардан келадиган хабарларни чеклаш, спамдан ҳимояланиш ва фақат мазмунли мулоқотга йўл очиш имконияти яратилади. Шунингдек, бу функция гуруҳ чатлари ва канал муҳокамалари учун ҳам амал қилади, бу эса мулоқотни тартибли сақлаш ва монетизация имкониятидан фойдаланишга ёрдам беради.

Юлдузли хабарларни ёқиш:

Шахсий чатларда: Telegram Premium’га эга эканингизга ишонч ҳосил қилинг, кейин Созламалар > Махфийлик ва хавфсизлик > Хабарлар рукнига киринг
Гуруҳларда: Рухсатлар рукнида “Хабарлар учун юлдузларда ҳақ олиш” бандини ёқинг

Контактни тасдиқлаш

Эндиликда контактлардан ташқаридаги фойдаланувчи сизга биринчи марта хабар юборганда, унинг ҳақида батафсил маълумот берувчи махсус саҳифа пайдо бўлади.

Бу орқали жавоб беришдан олдин фирибгарлик ҳолатларини аниқлаш, ўзини бошқа шахс сифатида кўрсатувчилардан қочиш ва суҳбатдош ҳақида тасдиқланган маълумот олиш мумкин.

Мазкур саҳифа қуйидаги маълумотларни тақдим этади:

  • Фойдаланувчининг мамлакати (телефон рақами асосида)
  • Сиз билан умумий гуруҳлари
  • Telegram’га қачон қўшилгани — янги аккаунтларни аниқлаш имконияти
  • Фойдаланувчи номи ёки профил расмининг охирги марта қачон янгилангани — тўсатдан ўзгаришларни кузатиш усули
  • Ҳисобнинг расмийлиги, учинчи томон томонидан тасдиқлангани ёки оддий фойдаланувчи эканини кўрсатувчи белгилар

Telegram Premium’ни юлдузлар орқали сотиб олиш

Эндиликда Telegram юлдузларидан фойдаланиб, Premium имтиёзларга эга бўлиш мумкин. Баланс орқали қўшимча харажатларсиз Telegram Premium'га обуна бўлиш ёки уни совға қилиш имконияти яратилди.

Юлдузларни Фрагмент орқали ечиб олиш

Yulduzlarni Fragment orqali yechib olish

Юлдузли хабарлар орқали Telegram юлдузларни ишлаб топган фойдаланувчилар ва гуруҳлар уларни Fragment орқали ечиб олиб, қимматли мукофотларга айлантириши мумкин. Ушбу мукофотлар Telegram Ads, TON блокчейнидаги коллекция буюмлари ва бошқа харидлар учун дарҳол ишлатилиши мумкин.

Профилда ҳадъяларни қадаш

Севимли ҳадъянгизни тақишдан ташқари, энди яна 6 та ҳадъяни ҳам ҳадъялар саҳифасида, ҳам профиль муқовасида намойиш этиш учун қадашингиз мумкин.

Android қурилмада Chromecast’га стриминг қилиш

Android qurilmada Chromecastʼga striming qilish

Android қурилмаларида видеоларни бевосита Chromecast'га стриминг қилиш имконияти яратилди. Бу орқали видеоларни катта экранда томоша қилиш, мемлар улашиш ёки муҳим тақдимотларни намойиш этиш янада қулай бўлади.

Фойдаланувчиларни тасдиқлашда тежамкорлик

Telegram Gateway – фойдаланувчиларни аутентификация қилиш учун арзон ва махфий ечим бўлиб, бизнесларга телефон рақамларини анъанавий SMS харажатларига нисбатан анча камроқ тўлов эвазига тасдиқлаш имконини беради.

Telegram’нинг тасдиқлаш хизмати аввалдан 9 марта арзонроқ эди, эндиликда эса яна 20% тежамкорроқ. Янги функция билан код белгиланган вақт ичида етказилмаса, унинг тўлови автоматик равишда қайтарилади.

Бошқа платформаларда SMS тасдиқлаш $0,50 ёки ундан кўпроқ бўлиши мумкин, Telegram Gateway эса атиги $0,01 эвазига хизмат кўрсатади. Хизмат синов тарзида бепул бўлиб, стартаплар учун ортиқча харажатларни камайтириш имконини беради.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+