12 591.710 so‘m

decrease

-84.400

14 821.700 so‘m

decrease

-153.860

160.180 so‘m

decrease

-1.380

12 591.710 so‘m

decrease

-84.400

2 кун аввал
Технология

Telegram’да каналларга пост жойлашни таклиф қилиш функцияси пайдо бўлди

Telegram мессенжери ўзининг навбатдаги янгиланишини тақдим қилди. Янги версия хабарларни тартиблаш, монетезатцияга оид имкониятлар ва бошқаларни ўз ичига олади.

Telegram’да каналларга пост жойлашни таклиф қилиш функцияси пайдо бўлди
Фото: Telegram

Telegram мессенжери ўзининг навбатдаги янгиланишини тақдим қилди. Янги версия ўз ичига хабарларни тартиблаш, монетезатцияга оид имкониятлар ва бошқаларни ўз ичига олади.

Текширув рўйхатлари (Checklists)

Премиум фойдаланувчилар энди ҳар қандай суҳбатда ҳамкорлик асосида бажариладиган вазифалар рўйхатини яратишлари мумкин — бу орқали жамоа билан биргаликда вазифаларни кузатиш ёки харид ва вазифалар рўйхатини бошқариш осонлашади.

Текширув рўйхатларида ҳар бир иштирокчининг ҳуқуқлари аниқ белгиланади — кимлар топшириқни бажарди ёки янги элементлар қўшиши мумкинлигини назорат қилиш мумкин.

Текширув рўйхатини яратиш учун илова менюсини очиш ва "Checklist" тугмасини босиш керак. Уларни гуруҳларга, якка суҳбатларга ёки “Сақланган хабарлар”га юбориш мумкин.

Каналларда пост таклиф қилиш (Suggest Posts in Channels)

Энди обуначилар севимли каналларига шаффоф ва автоматлаштирилган интерфейс орқали контент таклиф қилиши мумкин.

Таклиф қилинган постлар каналга тўғридан-тўғри хабар шаклида юборилади — бу фан-арт, реклама видеолари, маҳсулот шарҳлари ва бошқа материаллар бўлиши мумкин.

Пост учун аниқ сана ва вақтни белгилаш ёки "Исталган вақтда" тугмасини танлаб, канал эгасининг ўзи қачон эълон қилишига рухсат бериш мумкин.

Пост таклиф қилиш учун каналга хабар юборилаётганда хабар майдонида чиқадиган белги тугмасини босиш керак. Бу имконият дастлаб фақат Telegram Premium фойдаланувчилари учун мавжуд бўлади.

Таклиф қилинган постларни молиялаштириш (Funding Suggested Posts)

Пост таклиф қилганда, жўнатувчи уни канал эгаси жойлаштириши эвазига Telegram Stars ёки Toncoin таклиф қилиши мумкин.

Toncoin маблағини тезда Telegram ҳисобга Fragment орқали қўшиш мумкин — бу орқали катта миқдорда маблағ олиш осонлашади.

Таклиф қилинган постлар орқали монетизация қилиш

Таклиф қилинган постлар ҳар қандай ўлчамдаги каналларга фойдаланувчи контентини жалб қилиш ва ҳамкорлик маркетингида иштирок этиш имконини беради.

Буларнинг барчаси Telegram иловаси ичида амалга оширилади, бу эса ижодкорларни фирибгарликлардан ҳимоя қилади ва уларнинг шахсий ҳаётини сақлайди.

Юлдузлар учинчи томон провайдерлари, масалан, Apple орқали харид қилинади ва улар харидорларга 21 кун ичида пулни қайтариб бериши мумкин — бу эса балансдан Юлдузлар ечиб олиниши эҳтимолини келтириб чиқаради.

Таклиф қилинган постлар учун тўловларни Toncoin орқали қабул қилиш хавфсизроқ, чунки Toncoin тўловларини харидор қайтариб ололмайди.

Пост учун таклиф олганда уни қабул қилишдан олдин матн ва медиага ўзгартиш киритиш ёки нархни ўзгартириш учун таҳрирларни таклиф қилиш имконияти ҳам мавжуд.

Ҳар икки томон постни тасдиқлагач, у дарҳол жойланиши ёки белгиланган вақтга автоматик режалаштирилиши мумкин.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+