12 855.930 so‘m

increase

11.930

13 570.720 so‘m

increase

20.300

128.160 so‘m

decrease

-0.140

12 855.930 so‘m

increase

11.930

25 сентябрь, 14:16
Технология

Telegram фойдаланувчиларнинг телефон рақами ва IP манзилини махсус хизматларга ошкор қилиши мумкин

Мессенжернинг махфийлик сиёсатида рўй берган ўзгаришларни таҳлил қилиб чиқамиз.

Telegram фойдаланувчиларнинг телефон рақами ва IP манзилини махсус хизматларга ошкор қилиши мумкин

Telegram асосчиси Павел Дуров қоидаларни бузган фойдаланувчиларнинг телефон рақами ва IP манзилини қонуний талаб билан чиққан тегишли органларга ошкор қилишини эълон қилди. Мессенжернинг махфийлик сиёсатида рўй берган ўзгаришларни таҳлил қилиб чиқамиз.

Биринчидан, терроризм. Илгари мессенжер фойдаланувчининг телефон рақами ва IP манзилини, агар у терроризм иши бўйича тасдиқланган гумондор бўлсагина, ошкор қилишга рози бўлган. Эндиликда эса жиноий ишда, ноқонуний фаолиятда гумон қилинаётган ва шу билан бирга Telegram фойдаланувчиси шартномасини бузган фойдаланувчиларга оид маълумотларни “ваколатли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг расмий сўрови” асосида ошкор қилади.

Иккинчидан, ноқонуний порнографик контентни жойлаштириш, спам юбориш, фойдаланувчиларни алдаш ва зўравонликка ундашдан ташқари, Telegram энди “аксарият мамлакатларда ноқонуний деб топилган фаолият билан шуғулланишни” ҳам назорат қилади. Ушбу бандда болаларга нисбатан зўравонлик, гиёҳванд моддалар, қуроллар, сохта ҳужжатлар рўйхати келтирилган.

Учинчидан, юқорида келтирилган “ноқонуний товарлар ва хизматлар”нинг янги рўйхати тўлиқ эмас. Telegram мазкур рўйхат билан чекланмайди ва бошқа турдаги қоидабузарликлар ҳақидаги маълумотлар учун ҳам маълумотларни тегишли органларга ошкор қилиши мумкин.

Шунингдек, Telegram’нинг махфийлик сиёсатидан “мессенжер ҳеч қачон фойдаланувчиларнинг IP манзиллари ва телефон рақамларини расмийларга ошкор қилмаслиги” ҳақидаги банд олиб ташланди.

Бундан ташқари, Telegram қоидаларни бузган фойдаланувчиларнинг телефон рақамлари ва IP манзиллари махсус хизматларга тақдим этса, бу ҳақидаги ҳисоботларни ҳар чоракда очиқлаши маълум қилинган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2024 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+