12 586.410 so‘m

increase

54.630

14 758.820 so‘m

increase

220.700

160.420 so‘m

increase

0.600

12 586.410 so‘m

increase

54.630

21 соат аввал
Бозор

Telegram фойдаланувчилари NFT стикерлар харидига қарийб $10 миллион сарфлади

Telegram’нинг TON блокчейни билан интеграцияси ортидан NFT стикерларга бўлган талаб кескин ошди. Охирги ойларда ўнлаб лойиҳалар ўз коллекциясини тақдим этди ва фойдаланувчилар томонидан умумий ҳисобда қарийб $10 миллионлик стикерлар сотиб олинди.

Telegram фойдаланувчилари NFT стикерлар харидига қарийб $10 миллион сарфлади
Фото: AI / Pinkod.uz

Telegram NFT стикерлар бозоридаги умумий савдо ҳажми қарийб $10 млнга етди. Бу ҳақда Inside Bitcoin нашри хабар берди

Telegram стикерлари NFT (nofungible token) лойиҳалари орасида фойдаланувчиларни жалб қилиш ва жамоаларни шакллантиришнинг янги усули сифатида кенг оммалашмоқда. 

Стикерларга бўлган қизиқиш Телеграмъдаги стикерлардан кенг фойдаланиш ва платформанинг яқинда TON блокчейни билан интеграциялашуви орқали NFT яратишга имкон бериши билан боғлиқ.

Жорий йил бошида тақдим этилган Telegram NFT стикерлари бу рақамли стикерлар бўлиб, улар “nofungible token” сифатида токенлаштирилган, яъни ҳар бир стикер ягона бўлиб, унга эгалик қилиниши, савдо қилиниши ва бошқа NFT бозорларда сотилиши мумкин. NFT’лар оддий рақамли тасвирлардан фарқли ўлароқ, ноёб рақамли активга эгаликни исботловчи восита ҳисобланади.

NFT компаниялари стикерлар орқали миллионлаб даромад олмоқда

NFT стикерлар ғояси ҳали нисбатан янги бўлишига қарамай, баъзи NFT лойиҳалари стикерларни токенлаштириб сотиш орқали катта даромад топмоқда. Бу айниқса ўйин ва хабар алмашиш иловалари соҳасида яққол кўзга ташланади — бу ерда NFT стикерлар коллекция учун янги ўлчам ва рақамли яратувчилар ҳамда жамоалар учун монетизация имкониятларини очиб бермоқда.

Кўплаб NFT лойиҳалари TON блокчейни асосида ўз NFT стикер коллекциясини ишга туширмоқда. Яқинда, машҳур Yuga Labs компанияси 5,555 та NFT стикерлардан иборат чекланган коллекцияни тақдим этди. Компания 5,555 дона стикердан иборат NFT коллекциясини чиқарди ва ушбу стикерлар орқали тахминан 500 минг долларлик савдо амалга оширилди.

Image

Бундан ташқари, кўпчиликка tap to earn лойиҳаси орқали таниш бўлган Dogs стикерлари қарийб 1,9 млнлик савдо ҳажмини кўрсатган. 

Шунингдек, Doodles номи билан танилган машҳур NFT коллекциясининг муаллифлари ҳам 18 июнь куни TON блокчейни асосида 3,333 та стикердан иборат NFT коллекциясини чиқарди. Dune.com сайтига кўра, ушбу Doodles NFT лойиҳаси стикер сотувидан 490,618 доллар даромад олган.

Қайд этиш жоизки, мазкур коллекциялар 24 соатдан камроқ вақт ичида тўлиқ сотиб бўлинган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+