12 913.190 so‘m

increase

4.000

13 908.800 so‘m

decrease

-26.670

154.170 so‘m

increase

0.870

12 913.190 so‘m

increase

4.000

20 март, 11:11
Технология

Telegram доимий фойдаланувчилари сони 1 миллиардга етди

Telegram асосчиси Павел Дуровнинг сўзларига кўра, компания 2024 йилда $547 миллион фойда кўрган. 

Фойдаланувчилар эса мессенжердан кунига ўртача 21 марта фойдаланиб, унда 41 дақиқа вақт ўтказмоқда.

Шунингдек, Дуров WhatsApp’ни Telegram’нинг арзон нусхаси деб атаб, рақиб платформани инновацияларни нусхалаш ва компаниянинг ривожланишига тўсқинлик қилишга уринишда айблади.

Telegram доимий фойдаланувчилари сони 1 миллиардга етди
Фото: AI / Pinkod.uz

Дунёнинг энг тез ривожланаётган мессенжерларидан бири Telegram ўз тарихидаги энг катта марралардан бирини забт этди – компаниянинг ойлик фаол фойдаланувчилари сони 1 миллиардга етди. Бу ҳақда Telegram асосчиси ва бош директори Павел Дуров ўзининг шахсий Telegram каналида эълон қилди.

Дуровнинг сўзларига кўра, компания 2024 йилда 547 миллион доллар соф фойда кўрган. Фойдаланувчилар фаоллиги ҳам ошиб бормоқда. Ўртача ҳар бир фойдаланувчи кунига Telegram’ни 21 марта очиб, иловада 41 дақиқа вақт ўтказмоқда.

Шу билан бирга, у Meta компаниясига тегишли WhatsApp’ни кескин танқид қилиб, уни "арзон ва сийқаси чиққан нусха" деб атади.

Олдимизда WhatsApp турибди — Telegram’нинг арзон, сийқаси чиққан нусхаси. Йиллар давомида улар бизни секинлаштириш мақсадида лоббизм ва ПР-кампанияларга миллиардлаб доллар сарфлаб, инновацияларимизни кўчириб олишга жон-жаҳдлари билан уринишди. Бироқ, бунинг уддасидан чиқишолмади. Telegram ривожланди, даромад келтира бошлади ва — рақибимиздан фарқли ўлароқ — ўз мустақиллигини сақлаб қолди.

Мазкур баёнотлар Павел Дуров узоқ вақт чет элда қолганидан сўнг Дубайга қайтишига рухсат берилганидан кейин янгради.

2024 йил август ойида у шахсий самолёти билан Парижга қўнганида Франция ҳукумати томонидан ҳибсга олинган эди. Француз расмийлари унга Telegram’да ноқонуний контент тарқатилишида иштирок этиш айбловларини қўйди. У 5,6 миллион доллар гаров эвазига озодликка чиқарилди ва бу айбловларни қатъиян рад этди.

Дастлаб Дуровга Францияни тарк этиш тақиқланган эди, аммо Париж прокуратураси 15 мартдан 7 апрелгача вақтинча чекловларни бекор қилди, натижада у яна саёҳат қилиш имкониятига эга бўлди. Ҳозирча унинг суд жараёни ва кейинги тақдирига оид қўшимча тафсилотлар очиқланмаган.


Telegram ўз экотизимини янада кенгайтириш мақсадида Ton blockchain технологиясини интеграция қилиб келмоқда. Ушбу blockchain орқали платформа фойдаланувчиларга tap-to-earn ўйинлар, жумладан, Notcoin ва Dogs каби лойиҳаларни тақдим этди. 

Мессенжер шунингдек, ўзининг ички валютаси – Telegram Stars тизимини ҳам жорий қилган. Ушбу рақамли актив ёрдамида иловаларда тўловларни амалга ошириш, Telegram Premium обунасини харид қилиш ва ҳатто хабар ёзишни пулли қилиш каби имкониятлардан фойдаланиш мумкин.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+