11 994.100 so‘m

increase

6.940

13 420.200 so‘m

increase

26.950

145.790 so‘m

decrease

-0.500

11 994.100 so‘m

increase

6.940

Якин 3 соат ичида
Бозор
34

Телефон сизники, қачон олишингизни божхона ҳал қилади: Ўзбекистонга iPhone олиб кириш бир ойлик кутишга айланмоқда

Ўзбекистонда четдан олиб кирилган айрим смартфонлар қўшимча экспертиза учун 30 кунгача ушлаб турилаётгани айтилмоқда.

Фойдаланувчиларнинг сўзларига кўра, телефонини бир кунда расмийлаштиришни истаганлардан моделига қараб 400 доллардан 1 100 долларгача маблағ сўралмоқда.

Айни пайтда бозордаги тақчиллик туфайли маҳаллий дўконларда iPhone нархлари сезиларли даражада ошган.

Телефон сизники, қачон олишингизни божхона ҳал қилади: Ўзбекистонга iPhone олиб кириш бир ойлик кутишга айланмоқда

Ўзбекистонда 6 ноябрдан мобил қурилмаларни олиб кириш ва IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш устидан назорат кучайтирилган. Бу ҳақда “Oblako” нашри Божхона қўмитаси матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Қўмитанинг тушунтиришича, бунга IMEI кодларини қалбакилаштириш ва клонлаш, бошқа қурилмаларнинг идентификаторларидан фойдаланиш ҳамда телефонларни ноқонуний олиб кириш ҳолатлари сабаб бўлган. Айрим смартфонлар қўшимча экспертизага юборилмоқда. Текширув 30 кунгача давом этиши мумкин.

Фойдаланувчилар телефонларини расмийлаштиришда кутиш муддати ва харажатлар ошганидан шикоят қилмоқда. “Oblako”га мурожаат қилганларнинг айтишича, текширув вақтида қурилма аэропортда олиб қолиниши мумкин.

Хусусан, iPhone 18 Pro Max учун қарийб 150 доллар тўлаб, 30 кунгача кутиш ёки тахминан 450 доллар эвазига бир кунда расмийлаштириш таклиф этилаётгани айтилган. Бошқа мурожаатларда тезкор расмийлаштириш учун моделига қараб 400 доллардан 1 100 долларгача маблағ сўралаётгани қайд этилган.

Айни пайтда савдо нуқталарининг очиқ эълонларида ҳам нархлар ошгани кўринмоқда. Pinkod ноябрь бошида эълон қилинган нархлар билан 10 ноябрдаги таклифларни солиштирди.

Масалан, иккита eSIM билан ишлайдиган iPhone 18 Pro 256 GB ноябрь бошида рангига қараб 1 499–1 529 долларга таклиф этилган. Ҳозир шу конфигурация учун айрим дўконларда 1 649–1 690 доллар сўралмоқда.

512 GB хотирали версия бўйича фарқ янада каттароқ. Аввалги эълонларда унинг нархи 1 749–1 799 доллар бўлган бўлса, янги рўйхатларда қарийб 2 минг долларга етган.

Модель4–8 ноябрдаги
таклифлар
10 ноябрдаги
таклифлар
iPhone 18 Pro 256 GB, eSIM + eSIM1 499–1 529 доллар1 649–1 690 доллар
iPhone 18 Pro 512 GB, eSIM + eSIM1 749–1 799 доллар1 999–2 000 доллар
iPhone 18 Pro Max 256 GB, SIM + eSIM1 709–1 819 доллар1 849–1 950 доллар
iPhone 18 Pro Max 512 GB, SIM + eSIM1 999–2 149 доллар2 149–2 250 доллар

Таққослаш турли савдо нуқталарининг очиқ таклифларига асосланган. Агар божхонадаги текширувлар маҳсулот етказиб беришни секинлаштирса, омборлардаги захиралар камайиб, бозорда тақчиллик юзага келиши мумкин. Бу эса нархларнинг янада ошишига олиб келиши эҳтимоли бор.

“Малика”даги сотувчилардан бири ҳам ўз каналида бозорда iPhone нархлари тахминан 150–200 долларга кўтарилганини билдирган. У қимматлашишни телефон олиб кириш ва IMEI расмийлаштирувидаги назорат кучайиши билан боғлаган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+