11 772.950 so‘m

decrease

-35.810

13 224.550 so‘m

decrease

-179.570

141.140 so‘m

decrease

-1.020

11 772.950 so‘m

decrease

-35.810

11 соат аввал
Банк
100

“Таянч Микромолия Банки” бошқарув раиси Зоҳид Алимов лавозимидан озод қилинди

“Таянч Микромолия Банки” бошқарув раиси Зоҳид Алимовнинг ваколатлари муддатидан олдин тугатилди. Унинг ўрнига банк бошқаруви аъзоси Шоҳрух Юсуфзода бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Алимов банк раҳбарлигига жорий йил март охирида сайланган эди.

“Таянч Микромолия Банки” бошқарув раиси Зоҳид Алимов лавозимидан озод қилинди

“Таянч Микромолия Банки” АЖ Кузатув кенгаши 30 сентябрь куни Зоҳид Закиржанович Алимовни бошқарув раиси лавозимидан озод қилиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Ҳужжатга кўра, Алимовнинг бошқарув раиси сифатидаги ваколатлари тугатилган. Банк бошқарувига вақтинча раҳбарлик қилиш эса Шоҳрух Нозимович Юсуфзодага юклатилган.

Шоҳрух Юсуфзода бунга қадар банк бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Зоҳид Алимов “Таянч Микромолия Банки” бошқарув раиси этиб 28 март куни акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида сайланган эди. Шу тариқа, унинг банк раҳбари сифатидаги ваколатлари тайинланганидан қарийб олти ой ўтиб тугатилди.

Алимов банк соҳасида 20 йилдан ортиқ тажрибага эга. У 2006–2019 йилларда “Капиталбанк” тизимида турли лавозимларда, жумладан, бошқарув раиси маслаҳатчиси, амалиёт бўлими бошлиғи ва Сергели филиали бошқарувчиси сифатида ишлаган. 2020–2022 йилларда эса Анорбанк бошқаруви раиси ўринбосари бўлган.

2023 йилда Алимов ўша йили ташкил этилган Hayot Bank’нинг илк бошқарув раиси сифатида фаолият юритган, 2024 йилда эса банк Кузатув кенгаши аъзоси бўлган.

Бундан ташқари, Алимов микромолия секторида ҳам ўз бизнесига эга. У собиқ “Капиталбанк” раҳбари Шерзод Каримбаев билан биргаликда “Olmos Finance” МЧЖнинг 50 фоизлик улушига эгалик қилади. Компания 2026 йил февралида Марказий банк томонидан микромолия ташкилотлари реестрига киритилган.

“Таянч Микромолия Банки” Ўзбекистондаги биринчи микромолия банки ҳисобланади. Марказий банк 2025 йил 24 октябрда “Tayyab Finance Mikromoliya Tashkiloti” АЖга микромолия банки фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берган ва ташкилот “TAYANCH” микромолия банкига айлантирилган эди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+