Сунъий интеллект келажагини белгиловчи воқелик: Маск Алтманга қарши
Илон Маск OpenAI’ни судга берди. Эски иттифоқдошлар қандай қилиб рақибга айланди?
Бугун технология оламида шунчаки пул ёки куч учун эмас, балки сунъий интеллект (СИ)нинг келажакдаги йўналиши учун курашаётган гигантларнинг тўқнашувига гувоҳ бўляпмиз.
Бир вақтлар OpenAI асосчилари сифатида иттифоқчи бўлган Илон Маск ва Сэм Альтман ҳозирда СИ келажагини бутунлай ўзгартириб юбориши мумкин бўлган ҳуқуқий ва фалсафий кураш марказида турибди. Pinkod эса бу воқеалар ривожини ўрганиб чиқди.
Ҳаммаси нимадан бошланди?
Дастлаб Илон Маск ва Сэм Альтман инсониятга фойда келтирадиган СИ яратишга бел боғлаган эдилар, бу эса OpenAI ташкил этилишига олиб келди. Бироқ, 2018 йилда Илон Маск OpenAI бошқарувини тарк этгач, вазият кескин ўзгарди. Сэм Al раҳбарлиги остида OpenAI барча учун очиқ ва нотижорат ташкилотдан фойда олишга қаратилган компанияга айланди. Бу ўзгариш Маскни қониқтирмади.
Юридик можаролар
Яқинда Илон Маск OpenAI ва Сэм Альтман устидан судга даъво киритиб, ташкилотнинг дастлабки нотижорат мақсадларига риоя қилмаганликда айблади. Маскнинг юридик гуруҳи OpenAI’нинг тижорат ташкилотига айланишини тўхтатиш учун АҚШнинг Калифорния штати Окленд шаҳридаги федерал судга мурожаат қилди. Судья Ивон Гонсалес Рожерс аралашуви билан жараён бошланди. Судда OpenAI’нинг тижорат фаолиятига ўтиш жараёнига оид шартномалар ва молиявий ҳужжатлар синчиклаб кўриб чиқилмоқда.
Омма олдидаги қарама-қаршиликлар
Маск ва Al ўртасидаги баҳслар омма олдида ҳам давом этмоқда. Илон Маск Х (собиқ Twitter) орқали OpenAI’нинг тижоратга йўналишини қоралаб, уни “асл миссиясидан чекиниш“ деб атади. Сэм Альтман эса ўз блогида OpenAI илмий изланишлари ва тижорат фаолияти ўртасида нозик мувозанатни сақлаш зарурлигини таъкидлади. Маск OpenAI сиёсатини танқид қилар экан, бу ўзгаришни илмий тадқиқотларни ривожлантириш учун зарур молиявий қўллаб-қувватлаш деб ҳимоя қилмоқда.
Ажабланарлиси шундаки, Марк Цукербергнинг Meta компанияси ҳам бу курашда Маск томонида туриб, OpenAI’нинг тижорийлашувига қарши чиқмоқда. Уларнинг фикрича, бу жараён компаниянинг нотижорат ташкилот сифатида яратилган асосий мақсадларига зид.
Бу можаро қуйидаги саволларни ўртага чиқаради:
- Сунъий интеллект ҳаммага очиқ бўлиши керакми ёки йирик корпорациялар бундан тижорий мақсадларда фойдаланиши керакми?
- Агар СИ очиқ бўлмаса, уни ким бошқариши керак?
Мазкур саволларнинг жавоби айнан ушбу кураш натижасига бориб тақалади.
Энди нима бўлади?
Ҳозирги суд жараёни OpenAI фаолиятининг юридик жиҳатдан қанчалик тўғри ташкил этилганлиги ва нотижорат ташкилотдан тижорат компанияга ўтиш жараёни қонуний асосда амалга оширилган ёки йўқлигига боғлиқ. Агар бу жараёнда ҳуқуқий хатоликлар аниқланса, Маскнинг даъвоси кучайиши мумкин. Аксинча, OpenAI барча қонуний талабларни бажарган бўлса, компания ўз позициясини муваффақиятли ҳимоя қилади.
Технология келажаги учун бу тўқнашув сунъий интеллектнинг қандай бошқарилиши кераклигини ҳал қилувчи нуқтага айланиши мумкин.