12 586.410 so‘m

increase

54.630

14 758.820 so‘m

increase

220.700

160.420 so‘m

increase

0.600

12 586.410 so‘m

increase

54.630

14 июнь, 14:20
Банк

Суд Humans’га Octobank олдидаги қарздорликни қоплаш мажбуриятини юклатди

Эслатиб ўтамиз, Octobank 13 июнь соат 18:00 дан бошлаб Humans карталарига хизмат кўрсатишни расман тўхтатган.

Суд Humans’га Octobank олдидаги қарздорликни қоплаш мажбуриятини юклатди
Фото: AI / Pinkod.uz

13 июнь куни Тошкент туманлараро иқтисодий судида Octobank АЖ ҳамда Humans МЧЖ ўртасидаги иқтисодий низо бўйича суд мажлиси бўлиб ўтди. 

Суд Humans МЧЖнинг шартномавий мажбуриятларини расман тасдиқлади ва унга банк олдидаги қарздорликни тўлиқ қоплаш юклатилди.

Octobank қабул қилинган суд қарорини қонуний ҳимоя стратегиясининг бир қисми сифатида баҳолаб, барча ҳамкорлар билан очиқ ва шаффоф ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Маълумот учун 11 июнь кунги хабарда даъво миқдори 500 млрд сўм эканлиги таъкидланган. 

Банк, шунингдек, Humans карталарига хизмат кўрсатиш 13 июнь куни соат 18:00 дан бошлаб тўхтатилганини маълум қилди. Бу чора Octobank томонидан 11 июнь куни эълон қилинган эди.

Банкнинг расмий баёнотида таъкидланишича, мазкур қарор Humans МЧЖ томонидан шартнома шартларининг мунтазам равишда бузилиши, яъни кўрсатилган хизматлар учун ўз вақтида тўлов амалга оширилмагани ҳамда молиявий мажбуриятларни инкор этиш ҳолатлари ортидан қабул қилинган.

Шу муносабат билан, Humans кобренд карталаридаги барча пул маблағлари Humans МЧЖнинг молиявий сервисларидаги мижозларга тегишли шахсий ҳисобларга ўтказилади.

Бу маблағлар билан боғлиқ барча операциялар ва қолдиқлар энди фақат Human МЧЖ ҳисобварағида юритилади.

Мижозлар ўз маблағларини қайтариб олиш зарурияти туғилганда, тўғридан-тўғри Humans МЧЖга мурожаат қилишлари керак бўлади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+