12 072.960 so‘m

increase

52.480

14 177.280 so‘m

increase

128.950

161.170 so‘m

increase

2.400

12 072.960 so‘m

increase

52.480

16 июнь, 2025
FinLit
919

Сохта ходимлар ва ҳуқуқий таҳдидлар — Марказий банк рақамли фирибгарлик схемаларидан огоҳлантирмоқда

Марказий банк фуқароларни ўзини ташкилот ходими сифатида таништириб, ҳуқуқий таҳдидлар орқали шахсий маълумотларни қўлга киритишга уринаётган фирибгарлар ҳақида огоҳлантирмоқда. Янги схемаларда телефон ва Telegram орқали чалғитувчи усуллар қўлланилмоқда.

Сохта ходимлар ва ҳуқуқий таҳдидлар — Марказий банк рақамли фирибгарлик схемаларидан огоҳлантирмоқда
Фото: AI / Pinkod.uz

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки рақамли фирибгарликнинг янги турлари ҳақида фуқароларни огоҳлантириб, сўнгги вақтларда фирибгарлар тобора мураккаб ва чалғитувчи усуллардан фойдаланаётгани ҳақида хабар берди.

Хусусан, фирибгарлар ўзларини уяли алоқа операторининг “ходими” сифатида таништириб, фуқароларга қўнғироқ қилади ва телефон рақамидан фойдаланиш бўйича тузилган шартномани “узайтириш” баҳонасида бир қанча саволлар беради. Бу орқали улар фуқаронинг ишончини қозонишга ҳаракат қилади.

Орадан бироз вақт ўтгач, Telegram мессенжери орқали Марказий банкнинг рамзий белгиларини акс эттирган сохта профиль орқали яна мурожаат қилишади. Унда фуқаронинг банк ва тўлов тизимларидаги иловалари орқали кимдир рухсатсиз киришга урингани, ҳаттоки ҳали якунланмаган кредит амалиёти борлиги ҳақида хабар юборилади. Бу хабарларда таҳдид унсурлари ҳам мавжуд — масалан, “агар кўрсатмалар бажарилмаса, фуқаро жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин”, деган иборалар келтирилади.

Фирибгарлар бу таҳдидларни янада ишончли қилиш учун очиқ манбалардан, масалан, www.lex.uz каби сайтлардан олинган Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг электрон файлини хабар билан бирга юборишади.

Марказий банк қайд этишича, агар фуқаро бундай ёлғонларга ишониб, фирибгарларга шахсий маълумотларини тақдим этса ёки уларнинг кўрсатмаларига амал қилса, банк картасидаги пуллардан айрилиши мумкин.

Шу муносабат билан Марказий банк фуқароларга яна бир бор мурожаат қилиб, эҳтиёт бўлишга ва шубҳали хабарлар, қўнғироқлар ёки мессенжердаги мурожаатларга ишонмасликка чақирмоқда. Марказий банк бу каби ҳаракатларга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини расман билдирган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+