29 октябрь, 19:52
Солиқ сиёсати: 2025 йилда асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолдирилмоқда
2025 йил учун давлат бюджети ҳамда солиқ сиёсати лойиҳаси эълон қилинди.
29 октябрь куни Солиқ қўмитаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги раҳбарияти иштирокида “2025 йилдаги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва давлат бюджети параметрлари” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Маълум қилинишича, 2025 йилда асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолдирилмоқда.
- фойда солиғи — 15%;
- қўшилган қиймат солиғи — 12%;
- жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи — 12%;
- юридик шахслар учун мол-мулк солиғи — 1,5%;
- айланмадан олинадиган солиқ — 4%;
- қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ер солиғи — 0,95%;
- қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш учун сув солиғи — 100 сўм.
Соғлом турмуш тарзини яхшилаш ва табиат ресурсларини асраш:
- алкогол ва тамаки маҳсулотлари учун аксиз солиғи ставкаларини ЖСТ талабларига босқичма-босқич мувофиқлаштирилмоқда;
- барча ширин ичимликларга аксиз солиғи жорий этилмоқда (амалда газланган ширин ичимликларда);
- сувни исроф қилишни камайтириш мақсадида автомобилларни ювишда фойдаланиладиган сув учун солиқ ставкаси қайта кўриб чиқилмоқда (1 куб метр учун 15 минг сўм).
Тадбиркорларга тенг шароитлар яратиш:
- ЖСТ талабларига асосан товар ва хизматлар экспорти бўйича фойда солиғи имтиёзи бекор қилинмоқда;
- иқтисодиётнинг барча тармоқлари (саноат, хизматлар, қурилиш ва бошқалар) учун сув солиғи бир хил белгиланмоқда.