11 783.470 so‘m

decrease

-14.450

13 688.860 so‘m

decrease

-51.000

139.700 so‘m

increase

1.700

11 783.470 so‘m

decrease

-14.450

27 июль, 17:07
Солиқ
341

Солиқ қўмитаси раисининг собиқ биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев 8 йил 2 ойга қамалди

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди Солиқ қўмитаси раисининг собиқ биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев ва яна 8 нафар шахсга нисбатан ҳукм чиқарди. Мирзаев фирибгарлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва ҳокимият ҳаракатсизлигида айбдор деб топилиб, 8 йил 2 ойга озодликдан маҳрум қилинди.

Солиқ қўмитаси раисининг собиқ биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев 8 йил 2 ойга қамалди

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди Мубин Мирзаев ва яна 8 нафар судланувчига нисбатан ҳукм чиқарди.

Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Мирзаев фирибгарлик, мансаб ваколатини жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда суиистеъмол қилиш ва ҳокимият ҳаракатсизлигида айбдор деб топилди.

Унга 3 йил муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш билан бирга, 8 йил 2 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Иш бўйича бошқа судланувчилар шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, солиқ ва йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш ҳамда бошқа жиноятларда айбдор деб топилди.

Улар 5 йилдан 9 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Шунингдек, суд етказилган зарарларни ундиришни белгилади.

Тайинланган жазо муддатлари судланувчиларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган кундан бошлаб ҳисобланади.


Аввалроқ Pinkod Давлат активларини бошқариш агентлигининг собиқ директори Акмалхон Ортиқовга оид жиноят иши судда кўрилаётгани хабар қилган эди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+