Snoop Dogg ва Telegram ҳамкорлигидаги NFT коллекцияси ярим соат ичида сотилиб кетди
Snoop Dogg ва Телеграм ҳамкорлигидаги янги NFT коллекцияси атиги ярим соат ичида тўлиқ сотилиб кетди. “Gifts” қўшиғи билан бир вақтда тақдим этилган тўплам Telegram иловаси орқали сотувга чиқарилиб, 12 миллион долларлик даромад келтирди.

Телеграмда хип-хоп афсонаси Snoop Dogg билан ҳамкорликда тақдим этилган янги NFT коллекцияси атиги 30 дақиқа ичида тўлиқ сотилиб кетди. Ушбу рақамли тўплам Snoop Dogg’нинг янги “Gifts” қўшиғи билан бир вақтда Телеграм’нинг ички “Send a Gift” функцияси орқали сотувга қўйилди. Натижада, умумий ҳисобда деярли 1 миллион NFT қисқа вақт ичида харид қилинди. Уларнинг нархи 200 юлдуздан 15 000 юлдузгача (stars) бўлган.
Телеграм асосчиси Павел Дуров коллекция муваффақиятини Х (собиқ Твиттер) ижтимоий тармоғида эълон қилиб, Snoop Dogg’нинг ушбу NFT сотувидан 12 миллион доллар даромад олинганини маълум қилди. Унга кўра, бу коллекция Snoop’нинг иконага айланган услубидан илҳомланиб яратилган.
Дуров бу ютуқни Телеграм учун муҳим бурилиш деб атади ва уч ҳафтадан сўнг TON (The Open Network) блокчейни асосида NFTларни чиқариш (mint) ва иккилламчи бозорда сотиш имконияти пайдо бўлишини эълон қилди. У бу жараённи “вахимали” деб баҳолаб, Телеграм’нинг Web3 йўналишидаги навбатдаги қадами сифатида кўрсатди.

Таҳлилчилар фикрича, бу лойиҳа оддий машҳур юлдузга оид NFT эмас, балки кучли маркетинг стратегияси, фойдаланувчи эҳтиёжига мос функциялар ва Телеграмънинг ички экотизимида яратилган ҳақиқий қийматнинг натижасидир. Айниқса, NFTлар Telegram ичида бевосита фойдаланилиши, бошқаларга совға сифатида юборилиши ва профиль созлаш каби имкониятлар тақдим этаётгани, уни функционал NFTлар бозори сифатида ажратиб туради.
Telegram ўзининг блокчейнга асосланган The Open Network (TON) инфратузилмаси ёрдамида сўнгги ойларда янги босқичга ўтди. Телеграмъда мини-иловалар, ҳамён интеграциялари ва NFT функциялари ортидан The Open Platform (TOP) компанияси $1 млрдлик баҳога эришди.
Айнан Telegram'нинг NFTлар учун яратилган ички экотизими — яъни фойдаланувчилар ўз NFTларини илова ичида совға қилиши, профилни созлаши ва стикерлар сифатида ишлатиши мумкинлиги — уни айни дамда рискни ёқтирадиган криптофойдаланувчилар (degan) ҳамжамиятининг марказига айлантирмоқда.