11 987.160 so‘m

increase

13.680

13 393.250 so‘m

decrease

-43.390

146.290 so‘m

decrease

-0.300

11 987.160 so‘m

increase

13.680

12 дақиқа аввал
Work&life
55

Швейцария Алишер Усмоновга қарши санкцияларни бекор қилди

Швейцария Алишер Усмоновга қарши 2022 йилдан бери амал қилган санкцияларни бекор қилди. Қарор 4 ноябрда кучга кирган бўлиб, Европа Иттифоқининг сентабрдаги шундай қароридан қарийб олти ҳафта ўтиб қабул қилинди. 

Швейцария Алишер Усмоновга қарши санкцияларни бекор қилди

Швейцария Алишер Усмоновни санкциялар рўйхатидан чиқарди. 2022 йилдан бери амал қилган чекловлар 4 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 23:00 да бекор бўлди. Европа Иттифоқи ҳам сентабр ойида миллиардерга нисбатан шундай қарор қабул қилган эди.

Finews нашрининг янгиланган ҳужжатларга таяниб ёзишича, Усмонов билан бирга россиялик миллиардер Михаил Фридман ҳам рўйхатдан чиқарилган. Швейцария ҳукумати жами олти нафар шахс ва битта компанияга нисбатан чекловларни бекор қилганини маълум қилди.

Усмонов Швейцария санкцияларига 2022 йил 4 мартда киритилган. Эндиликда Берн Европа Иттифоқи Кенгашининг 2026 йил 22-сентабрдаги қарорига мувофиқ, уни рўйхатдан чиқарди. ЙИ ҳужжатида Усмонов ва Фридманга оид ёзувларни ўчириш белгиланган.

Шу билан бирга, Швейцария Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди. Яна 254 нафар шахс, компания ва ташкилотга активларни музлатиш ҳамда иқтисодий ресурслар тақдим этишни тақиқлаш чоралари қўлланди.

Аввалроқ Pinkod Усмонов Германия судида Европа Иттифоқи Кенгашига қарши даъвоси бўйича муҳим ҳуқуқий ғалабага эришгани ҳақида ёзганди. Германия Федерал олий суди 21-октабрда даъво ҳужжатларини Кенгашга расман етказишга тўсқинлик қилинганини ноқонуний деб топган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+