11 903.150 so‘m

decrease

-62.360

13 329.150 so‘m

decrease

-108.120

146.750 so‘m

increase

0.790

11 903.150 so‘m

decrease

-62.360

Якин 2 соат ичида
Work&life
45

Алишер Усмонов Европа Иттифоқига қарши Германия судида муҳим ғалабага эришди — Die Welt

Алишер Усмонов Европа Иттифоқидан ўзи ҳақидаги асоссиз маълумотларни тарқатишни тўхтатишни талаб қилиб судга мурожаат қилган. Аммо Германиянинг айрим давлат идоралари қарийб уч йил давомида даъвони Европа Иттифоқи Кенгашига расман етказишга тўсқинлик қилган. Германия Федерал олий суди бу ҳаракатларни ноқонуний деб топиб, Усмоновнинг суд орқали ҳимояланиш ҳуқуқи бузилганини қайд этди.

Алишер Усмонов Европа Иттифоқига қарши Германия судида муҳим ғалабага эришди — Die Welt

Германиянинг нуфузли Die Welt нашри Алишер Усмоновнинг Европа Иттифоқига қарши суд жараёнида эришган муҳим ҳуқуқий ғалабаси ҳақида мақола эълон қилди.

Нашрнинг ёзишича, Европа Иттифоқи 2022 йилда Усмоновга нисбатан санкциялар жорий этишда айрим тасдиқланмаган маълумотларга таянган. Жумладан, у Владимир Путиннинг ишончли вакили сифатида кўрсатилган. Бироқ Германия судида ушбу даъволарнинг асосли экани исботланмаган.

Усмонов Европа Иттифоқидан ўзи ҳақидаги асоссиз маълумотларни тарқатишни тўхтатишни талаб қилиб судга мурожаат қилган. Аммо Die Welt маълумотига кўра, Германиянинг айрим давлат идоралари қарийб уч йил давомида даъвонинг Европа Иттифоқи Кенгашига расман етказилишига тўсқинлик қилган.

2026 йил 21 октябрда Германия Федерал олий суди бундай ҳаракатларни ноқонуний деб топиб, Усмоновнинг суд орқали ҳимояланиш ҳуқуқи бузилганини қайд этди.

Қайд этилишича, Усмонов 22 сентябрда Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатидан чиқарилган бўлса-да, унга нисбатан билдирилган айрим айбловлар ҳануз расмий сайтларда сақланиб қолмоқда.

Die Welt муаллифининг фикрича, мазкур қарор Европа Иттифоқи санкцияларига тушган минглаб шахслар учун муҳим ҳуқуқий прецедент бўлиши мумкин. Энди улар ҳам ўзларига нисбатан тарқатилган асоссиз айбловларни миллий судларда баҳслашиш имкониятига эга бўлиши мумкин.

Шу билан бирга, суд ҳозирча санкцияларнинг қонунийлиги ёки айбловларнинг мазмуни бўйича якуний қарор чиқармаган. Қарор даъвони кўриб чиқишга тўсқинлик қилган ҳаракатларга тааллуқли.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+