Шавкатхўжа Қодирхўжаев KDB Bank Uzbekistan бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди
Шавкатхўжа Қодирхўжаев банкда 20 йилдан бери ишлаб келади ва шу даврда бир нечта бошқармага раҳбарлик қилган. Қодирхўжаев ўз ташаббуси билан лавозимидан кетган Бобир Ашрафхановнинг ўрнини эгаллайди.

KDB Bank Uzbekistan кузатув кенгаши 23 ноябрь куни Шавкатхўжа Акрамхўжаевич Қодирхўжаевни бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинлаш тўғрисида бир овоздан қарор қабул қилди. Бу ҳақда банк 24 ноябрь куни хабар берди.
Қодирхўжаев номзоди Марказий банк билан келишилганидан сўнг янги вазифасини бажаришга киришади.
Унгача бу лавозимни Бобир Баходирович Ашрафханов эгаллаб келган. У 2026 йил февралидан KDB Bank Uzbekistan бошқаруви раиси ўринбосари бўлиб ишлаган ва ноябрда ўз ташаббуси билан лавозимини тарк этган.
Қодирхўжаев номзоди Марказий банк билан келишилганидан сўнг янги вазифасига киришади.
KDB Bank Uzbekistan’нинг асосий акциядори Корея тараққиёт банки бўлиб, унга устав капиталининг 86,32 фоизи тегишли. Шунингдек, Ўзмиллийбанк 10,31 фоиз, Туронбанк эса 3,37 фоиз улушга эга.









