12 913.190 so‘m

increase

4.000

13 908.800 so‘m

decrease

-26.670

154.170 so‘m

increase

0.870

12 913.190 so‘m

increase

4.000

25 февраль, 12:16
Технология

Samsung янги А26, А36 ва А56 смартфонларининг тизерини тақдим қилди

Янги Galaxy А сериялари учун 2031 йилгача бўлган 6 та йирик Android OS янгиланишлари ваъда қилинмоқда.

Samsung янги А26, А36 ва А56 смартфонларининг тизерини тақдим қилди
Фото: Sammobile

Samsung яқин кунларда ўзининг янги ўрта тоифа смартфонларини – Galaxy А26, Galaxy А36 ва Galaxy А56’ни тақдим этишга ҳозирлик кўрмоқда. Компания аввал Galaxy М06 5 ва Galaxy М16ъни тақдим этишни режалаштирган, сўнгра Galaxy А26, Galaxy А36 ва Galaxy А56 тақдим этилади. Бу ҳақида Sammobile нашри хабар берди.

Компания ўзининг янги Galaxy A серияли смартфонларининг тақдимоти олдидан қисқа видеони эълон қилди. Мазкур тизерда Galaxy A26, Galaxy A36 ва Galaxy A56 ҳақида ишора қилинган. Видеода уч камерали камера модули кўрсатилган бўлиб, бу Galaxy A36 ва Galaxy А56’нинг тарқалган рендер тасвирларига ўхшаш кўринишдадир.

Samsung янги Galaxy A серияли смартфонлари учун олти йирик (2031 йилгача) Android OS янгиланишлариини ваъда қилган. Агар Galaxy A26, Galaxy A36 ва Galaxy A56 Android 15 ва One UI 7.0 билан тақдим этилса, келажакда ушбу қурилмалар Android 21 янгиланишини ҳам олиши мумкин.

Янги моделлардан нималарни кутиш мумкин?

Galaxy A26

  • 120Hz янгиланиш тезлигига эга Super AMOLED дисплей (U-шаклдаги тирқиш билан)
  • Exynos 1380 процессори
  • 50МП асосий камера
  • 5,000 mAh аккумулятор, 25В тезкор қувватланиш
  • Ранглар: қора, яшил, оқ

Galaxy A36

  • 120Hz OLED дисплей (тешикча шаклидаги олд камера тирқиши билан)
  • Samsung Foundry ишлаб чиқарган Snapdragon 6 Gen 3 чипи
  • 12МП олд камера
  • 5,000 mAh аккумулятор, 45В тезкор қувватланиш
  • Ранглар: қора, яшил, бинафша, оқ

Galaxy A56

  • Exynos 1580 процессори 
  • 50МП асосий камера
  • 12MP ултра кенг бурчакли камера
  • 5MP макро камера
  • 12МП олд камера
  • 5,000 mAh аккумулятор, 45В тезкор қувватланиш
  • Ранглар: қора, яшил, пушти, оқ

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+