12 917.100 so‘m

decrease

-48.240

14 460.690 so‘m

decrease

-64.380

160.140 so‘m

decrease

-1.200

12 917.100 so‘m

decrease

-48.240

6 кун аввал
Технология

Samsung ультра ингичка Galaxy S25 Edge’ни расман намойиш қилди

Мазкур модель Samsung тарихидаги энг юпқа смартфон бўлиб, атиги 5,8 мм қалинлик ва бор-йўғи 163 грамм оғирликка эга.

Ундан ташқари, қурилма икки дона камера билан жиҳозланган — асосий 200MP сенсор ва 12MP ультра кенг бурчакли камерага эга.

Samsung ультра ингичка Galaxy S25 Edge’ни расман намойиш қилди
Фото: Pinkod.uz

Samsung узоқ кутилган Galaxy S25 Edge флагман смартфонини тақдим этди. 13 май куни бўлиб ўтган Galaxy Unpacked виртуал тадбирида смартфон барча техник хусусиятлари билан оммага намойиш қилинди. 

Мазкур смартфон Samsung тарихидаги энг юпқа смартфон бўлиб, атиги 5,8 мм қалинлик ва бор-йўғи 163 грамм оғирлика эга. 

Дизайн ва дисплей

Galaxy S25 Edge корпуси титандан тайёрланган бўлиб, олд ва орқа панелда янги Corning Gorilla Glass Ceramic 2 ойнаси ишлатилган. Бу материал қурилмага енгил, лекин мустаҳкам тузилма беради.

Телефон уч хил рангда тақдим этилган: Titanium Silver, Titanium Jet Black ва Titanium Icy Blue.

Samsung Galaxy S25 Edge in three colors.

У 6.7 дюймли Dynamic AMOLED 2X дисплейга эга бўлиб, QHD+ аниқлик ва 1–120Hz адаптив янгиланиш частотасини қўллаб-қувватлайди. Экран ёрқинлиги максимал 2,600 nitга етади ва HOP 3.0 технологияси ёрдамида қуёш нури остида ҳам аниқ кўринади. Шунингдек, қурилма IP68 стандарти асосида сув ва чангга чидамли деб топилган.

Ишлаш тезлиги ва дастурий таъминот

Galaxy S25 Edge янги авлод Snapdragon 8 Elite for Galaxy процессори билан жиҳозланган. Унда 12GB тезкор хотира (RAM) ва 256GB ёки 512GB доимий хотира (UFS 4.0) мавжуд. Бу конфигурация оғир ўйинлар, сунъий интеллект асосидаги иловалар ва бошқа кучли вазифаларни бемалол бажариш имконини беради.

Samsung Galaxy S25 Edge app drawer.
Фото: The Verge

Қурилма Android 15 асосидаги One UI 7.0 операцион тизимида ишлайди ва Samsung 7 йил давомида хавфсизлик ва тизим янгиланишларини ваъда қилмоқда.

Камера

Орқа панелда икки дона камера мавжуд: асосий 200MP сенсор (f/1.7, OIS) ва 12MP ультра кенг бурчакли камера. Гарчи бу конфигурация S25 ва S25+ моделларидаги уч камерали тизимга нисбатан соддароқ бўлса-да, Galaxy AI технологияси ёрдамида суратлар жуда сифатли олинади.

Samsung Galaxy S25 Edge cameras

Олд томонда эса 12MP селфи камераси бор — видеоқўнғироқлар ва суратлар учун етарли даражада аниқлик беради.

Батарея ва қувват олиш

Қурилманинг юпқа дизайни сабабли унда 3,900 мА/соат сиғимли батарея ўрнатилган. Бу Galaxy S25 (4,000 мА/соат) ва S25 Plus (4,900 мА/соат) дан бираз кичикроқ. Шунга қарамай, оптималлаштирилган чипсет ва дисплей туфайли қурилма 24 соатгача видео кўришни таъминлай олади.

Телефон 25W тезликда симли қувват олишни қўллаб-қувватлайди — 30 дақиқада 55% гача зарядланади. Шунингдек, Qi симсиз зарядлаш функцияси ҳам мавжуд.

Galaxy S25 Edge нархи 256GB модели учун $1,099 дан бошланади. Кенгроқ — 512GB хотирали модел ҳам мавжуд. Олдиндан буюртма бериш 13-майдан, умумий сотувлар эса 30-майдан бошланади.


Маълумот учун, Apple ҳам 2025 йил сентябр ойида ултра ингичка iPhone 17 Air’ни тақдим этишни режалаштирмоқда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+