12 195.500 so‘m

increase

15.630

14 049.220 so‘m

decrease

-30.710

149.710 so‘m

increase

1.190

12 195.500 so‘m

increase

15.630

6 соат аввал
Технология
23

Самарқандда Starlink қурилмасини ноқонуний олиб киришга уринган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд вилоятидаги “Жартепа” чегара-божхона постида қиймати қарийб 6 млн сўмлик Starlink сунъий йўлдош алоқа терминалини ноқонуний олиб киришга уриниш аниқланди. Қурилма йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва ундан фойдаланиш учун зарур рухсатнома мавжуд бўлмаган. Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Самарқандда Starlink қурилмасини ноқонуний олиб киришга уринган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Фото: AI/Pinkod.uz

Самарқанд вилояти Божхона бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, божхона ходимлари Ўзбекистонга Starlink сунъий йўлдош алоқа терминалини ноқонуний олиб киришга уриниш ҳолатини аниқлади.

Амалдаги қонунчиликка кўра, Ўзбекистон ҳудудига Starlink сунъий йўлдош алоқа қурилмасини тегишли рухсатларсиз олиб кириш ва ундан фойдаланиш тақиқланади.

“Жартепа” чегара-божхона пости ходимлари томонидан Mercedes-Бенз русумли автомобиль кўздан кечирилганда, қиймати тахминан 6 млн сўм бўлган 1 дона Starlink қурилмаси аниқланган. Ушбу қурилма йўловчининг божхона декларациясида кўрсатилмаган ва унга зарур рухсатнома ҳам мавжуд бўлмаган. Ҳолат юзасидан тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Самарқанд вилояти Электромагнит мослашув хизмати берган хулосага кўра, мазкур орбитал сунъий йўлдош алоқа қурилмасини республика ҳудудига махсус рухсатсиз олиб кириш ва ундан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Ҳозирда фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+