11 909.660 so‘m

decrease

-24.580

13 588.920 so‘m

decrease

-2.990

152.280 so‘m

decrease

-0.700

11 909.660 so‘m

decrease

-24.580

18 май, 14:08
Банк
357

Руслан Хайдаров “Ҳаёт Банк” бошқаруви раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди

У мазкур лавозимда 2023 йил май ойидан буён ишлаб келаётган эди.

Руслан Хайдаров “Ҳаёт Банк” бошқаруви раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди

Хайдаров Руслан Убайдуллаевич “Ҳаёт Банк” Бошқаруви раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда банкнинг тегишли корпоратив маълумотида келтирилган.

Маълум қилинишича, 13 май куни “Ҳаёт Банк” Кузатув кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтган. Йиғилиш якунларига кўра, Хайдаров эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган. Ҳозирча мазкур лавозимга ким тайинланиши маълум эмас.

Руслан Хайдаров 1991 йилда Жамбул шаҳрида туғилган. Олий маълумотга эга. У 2011 йилда Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиалини ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг “Иқтисодиёт, халқаро молия” йўналишини тамомлаган. Банк соҳасидаги меҳнат фаолиятини 2012 йилда бошлаган.

Хайдаров 2023 йил май ойидан буён “Ҳаёт Банк” Бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+