12 557.560 so‘m

decrease

-34.150

14 809.130 so‘m

decrease

-12.570

159.440 so‘m

decrease

-0.740

12 557.560 so‘m

decrease

-34.150

1 кун аввал
Банк

Рақобат қўмитаси Infinbank, Tenge bank ва Davr Bank филиалларига нисбатан жарима қўллади

Рақобат қўмитаси томонидан реклама қонунчилиги бузилгани учун 17 та компания жаримага тортилди. Улар орасида Infinbank, Tenge bank ва Davr Bank ҳудудий филиаллари ҳам бор.

Рақобат қўмитаси Infinbank, Tenge bank ва Davr Bank филиалларига нисбатан жарима қўллади

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси реклама қонунчилиги талабларини бузганлиги сабабли 17 та компанияга нисбатан молиявий жарима қўллади.

Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан оммавий ахборот воситалари, интернет тармоқлари ва ташқи реклама воситаларида эълон қилинган реклама материаллари таҳлил қилинди. 

Ўрганишлар натижасида бир қатор корхоналар томонидан реклама тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилгани аниқланган.

  • Мазкур қонунбузарликлар қуйидаги корхоналарда қайд этилди:
  • Қорақалпоғистон Республикаси – Voris Gaz Oil
  • Хоразм вилояти – Ostona Asl Baraka
  • Бухоро вилояти – Omad Bukhara Majmua
  • Навоий вилояти – Humoyunshox Hotel
  • Самарқанд вилояти – Нигина Исматиллоевна
  • Сурхондарё вилояти – Davr Bank Термиз шаҳар банк хизматлари маркази
  • Қашқадарё вилояти – Infinbank Қашқадарё филиали ва Tenge bank Қарши БХМ
  • Жиззах вилояти – Aziz Osmon Servis 
  • Сирдарё вилояти – Tire World
  • Тошкент вилояти – GGM AND JEM, Idea Concept Group, Moon Travel
  • Наманган вилояти – Umra Consalting Xizmati, Al-Safo Tour

Махсус комиссия томонидан ушбу корхоналарга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилди. Ишлар кўриб чиқилгач, уларга молиявий жарима қўллаш ва қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича қарорлар қабул қилинди.

Бундан ташқари, корхоналарга келгусида бундай қонунбузарликларга йўл қўймаслик юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+