12 957.140 so‘m

increase

29.970

14 702.470 so‘m

decrease

-15.110

156.560 so‘m

increase

0.830

12 957.140 so‘m

increase

29.970

07 март, 12:03
Банк

Рақобат қўмитаси бир неча банклар ва микромолия ташкилотига нисбатан иш очди

Ташкилотлар реклама қонунчилигини бузишгани айтилмоқда.

Рақобат қўмитаси бир неча банклар ва микромолия ташкилотига нисбатан иш очди
Фото: Storyblocks

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан 2 та банк ва 2 та микромолия ташкилотига нисбатан иш қўзғатилди. Бу ҳақида қўмита расмий саҳифаларидан бирида хабар берилди

Қўмита ваколат доирасида оммавий ахборот воситаларида — телевидение, радио, босма нашрлар, интернет ва ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган реклама ахборотларини таҳлил қилиш ва уларнинг реклама ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлигини текшириб бормоқда.

Ўтказилган мониторинг натижаларига кўра, “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларини бузиш аломатлари аниқланган. Шу сабабли махсус комиссия томонидан қуйидаги молия ташкилотларига нисбатан иш қўзғатилди:

Банклар: “Tenge Bank” АТБ, “Agrobank” АТБ

Микромолия ташкилотлари: “Ipoteka Xizmati Group” МЧЖ, “Tasfinance Mikromoliya Tashkiloti” МЧЖ

Қўмита мазкур ишлар белгиланган тартибда кўриб чиқилиши ва натижалар бўйича қўшимча маълумот тақдим этилишини маълум қилди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+