11 997.830 so‘m

increase

18.190

13 967.870 so‘m

increase

66.700

167.310 so‘m

decrease

-0.210

11 997.830 so‘m

increase

18.190

Якин 1 соат ичида
Солиқ
41

Қурбон ҳайити арафасида тадбиркорларга катта совға: солиқ енгиллашади, текширувлар қисқаради

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ташаббуси ва бевосита давлат раҳбарининг қўллаб-қувватлови билан тадбиркорларга қулайлик яратадиган янги имкониятлар эълон қилинди.

Қурбон ҳайити арафасида тадбиркорларга катта совға: солиқ енгиллашади, текширувлар қисқаради

Президент Шавкат Мирзиёев ҳар доим тадбиркорлар масаласига алоҳида эътибор қаратиб, улар учун янги имконият ва қулайликлар яратишга интилади. Давлат раҳбарияти бизнес вакилларини иқтисодиётни ривожлантирадиган асосий ҳаракатлантирувчи куч сифатида кўради. Янги қарорлар эса “тадбиркор бой бўлса — давлат ҳам бой бўлади” деган тамойил асосида қабул қилинади.

Айнан шунинг давомида сифатида Президент Шавкат Мирзиёев кичик бизнес субъектлари ўсиши учун янада қулай иқтисодий ва маъмурий шароитлар яратишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

Тақдимотда кичик бизнеснинг табиий ўсишига тўсқинлик қилаётган айрим тартибларни қайта кўриб чиқиш, солиқ юкини енгиллаштириш ва тадбиркорлар учун маъмурий жараёнларни соддалаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Кичик бизнес учун соддалаштирилган солиқ режими лимити 5 млрд сўмгача оширилади

Амалдаги тартибга кўра, кичик бизнес субъектлари йиллик тушуми 1 миллиард сўмгача бўлганда соддалаштирилган солиқ режимида ишлайди. Ушбу чегарадан ошганда эса қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи тўлашга ўтади.

Мазкур чегара 2019 йилда белгиланган. Ўтган даврда нархлар сезиларли ошгани сабабли айрим тадбиркорлар 1 миллиард сўмлик лимитга яқинлашганда айланмани яшириш, чек бермаслик ёки бизнесни бир нечта субъектга бўлиш каби амалиётларга мурожаат қилаётгани қайд этилди.

Шу боис 2026 йил 1 июндан кичик бизнес учун умумий солиқ режимига ўтишдаги чегаравий миқдорни 1 миллиард сўмдан 5 миллиард сўмга ошириш таклиф қилинди.

Айрим соҳалар учун 6 фоизлик соддалаштирилган ҚҚС тартиби жорий этилади

Шунингдек, умумий овқатланиш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳалари учун ҚҚС тўлашнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш ташаббуси илгари сурилди. Унга кўра, тадбиркорлар ихтиёрий равишда 6 фоиз ставкада ҚҚС тўлаб, фойда солиғидан озод этилиши ёки амалдаги умумий тартибда ишлашни давом эттириши мумкин бўлади.

Бу кичик бизнес учун солиқ ҳисоблаш ва тўлаш жараёнини соддалаштиради, маъмурий юкни камайтиради ҳамда айланмаларни яшириш ва бизнесни сунъий бўлишга рағбатни пасайтиради.

ҚҚС бўйича ортиқча бюрократия ҳам камаяди

Тақдимотда ҚҚС маъмуриятчилигидаги мураккабликлар ҳам таҳлил қилинди. ҚҚСга ўтган тадбиркорларда ҳисоботлар сони 2 бараварга ошаётгани, 2025 йилда ҳисоботларда хато аниқланган солиқ тўловчиларнинг 77 фоизи ҚҚС тўловчилари ҳиссасига тўғри келгани қайд этилди.

Шу муносабат билан паст хавф даражасига эга тадбиркорлар учун ҚҚСнинг салбий фарқини автоматик қайтариш, ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини вақтинча тўхтатиб туриш тартибини бекор қилиш, импорт бўйича мажбурий ҚҚСга ўтиш амалиётини қайта кўриб чиқиш ҳамда банк ҳисобрақамларини очиш жараёнини автоматлаштириш таклиф қилинди.

Кичик бизнес субъектларига нисбатан маъмурий босимни камайтириш мақсадида тадбиркорларга хатоларни мустақил тузатиш имкониятини бериш ҳам назарда тутилмоқда. Бундан ташқари, солиқ хавфи 500 миллион сўмгача бўлган ҳолатларда солиқ аудити, 100 миллион сўмгача бўлганда эса сайёр солиқ текширувини ўтказмаслик тартибини жорий этиш таклиф қилинди.

Умумий овқатланиш ва меҳмонхона хизматлари соҳасида ҳам қўшимча енгилликлар кўзда тутилган. Жумладан, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини нақд шаклда реализация қилишга рухсат бериш, ҚҚСнинг бир қисмини қайтаришда нақд пулсиз тушум улуши бўйича талабни бекор қилиш ҳамда айрим ходимларни соддалаштирилган тартибда расмийлаштириш таклиф этилди.

Ушбу чоралар 600 мингдан ортиқ кичик бизнес субъекти учун қонуний ўсиш имкониятини кенгайтириши кутилмоқда. Солиқ базаси шаффофлашиши ҳисобига бюджетга йилига камида 2 триллион сўм қўшимча тушум тушиши прогноз қилинмоқда.

Президент тақдим этилган таклифларни маъқуллаб, кичик бизнес учун қулай ва адолатли шароит яратиш, солиқ маъмуриятчилигини соддалаштириш ҳамда рақамлаштириш орқали тадбиркорларни фаолиятини кенгайтиришга рағбатлантириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+