12 931.940 so‘m

decrease

-8.170

14 107.450 so‘m

increase

51.900

150.180 so‘m

increase

4.560

12 931.940 so‘m

decrease

-8.170

14 февраль, 13:29
Иқтисодиёт

Қайси давлатлар Ўзбекистон маҳсулотлари учун потенциал бозор ҳисобланади?

Таҳлилларга кўра, Ҳиндистон, Малайзия ва АҚШ мамлакатнинг турли ҳудудларидаги маҳсулотлари учун энг потенциал бозорлар сифатида кўрсатилган.

Қайси давлатлар Ўзбекистон маҳсулотлари учун потенциал бозор ҳисобланади?
Фото: AI / Pinkod.uz

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти go4WorldBusiness платформаси маълумотларига асосланиб, Ўзбекистон маҳсулотлари учун потенциал экспорт бозорлари ва буюртмачилар талаби бўйича таҳлил ўтказди. Натижаларга кўра, бир нечта маҳсулотлар экспорт учун катта салоҳиятга эга эканлиги аниқланди.

Экспорт учун энг катта салоҳиятга эга маҳсулотлар ва бозорлар

1. Мева-сабзавотлар, қиём ва шарбатлар

  • Ҳудудлар: Сурхондарё, Хоразм, Фарғона, Самарқанд, Қашқадарё, Андижон
  • Потенциал бозорлар: Ҳиндистон, БАА, Буюк Британия, АҚШ, Малайзия, Сингапур

2. Ип-газлама, кийимлар, кимёвий тола ва тери маҳсулотлари

  • Ҳудудлар: Наманган, Қашқадарё, Тошкент, Сирдарё, Қорақалпоғистон Республикаси
  • Потенциал бозорлар: Испания, Индонезия

3. Ўғитлар, кимёвий маҳсулотлар, ун ва крахмал

  • Ҳудудлар: Фарғона, Навоий, Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри
  • Потенциал бозорлар: Хитой, Малайзия, Ҳиндистон, Корея Республикаси, Шри Ланка

4. Қимматбаҳо тошлар ва металлар, рух ва мис маҳсулотлари

  • Ҳудудлар: Навоий, Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри
  • Потенциал бозорлар: АҚШ, Япония, БАА, Корея Республикаси, Таиланд, Хитой, Ҳиндистон, Ветнам

Халқаро савдода тўлов шартлари

Таҳлилларга кўра, буюртмачиларнинг 73% маҳсулотни ишлаб чиқариш, суғурталаш ва етказиб бериш харажатларини сотувчи зиммасига юклатувчи CIF (Cost, Insurance, and Freight) шартларини афзал кўрмоқда. Тўлов шакли бўйича эса:

  • 61% аккредитив (LC - Letter of Credit) орқали тўловни амалга оширишни афзал кўради.
  • 16% банк орқали тўғридан-тўғри ўтказмаларни танлайди.
  • 11% телеграфик пул ўтказмалари (ТТ - Telegraphic Transfer) орқали ҳисоб-китоб қилишни маъқул кўради.

Аккредитив халқаро савдода энг ишончли ва хавфсиз тўлов шаклларидан бири ҳисобланади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+