12 557.560 so‘m

decrease

-34.150

14 809.130 so‘m

decrease

-12.570

159.440 so‘m

decrease

-0.740

12 557.560 so‘m

decrease

-34.150

2 кун аввал
Иқтисодиёт

Paynet 2024 йилда 281,5 млрд сўм соф фойда олди

Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 153,5 миллиард сўмга ёки 119,9 фоизга кўпроқдир.

Paynet 2024 йилда 281,5 млрд сўм соф фойда олди

Paynet АЖ 2024 йил якунлари бўйича молиявий ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, компания соф фойдаси ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада ошган.

Йил давомида компаниянинг соф тушуми 53 фоизга ўсиб, 1 триллион 135 миллиард сўмга етди.

2024 йилда компания 281,5 миллиард сўм миқдорида соф фойда кўрди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 153,5 миллиард сўмга ёки 119,9 фоизга кўпроқдир.

Компаниянинг активлари ҳажми 552,9 миллиард сўмга ортиб, 842,3 миллиард сўмни ташкил этди.

Шунингдек, мажбуриятлар ҳажми ҳам 387,2 миллиард сўмга кўпайиб, 529,6 миллиард сўмга етди.


Аввалроқ, Pinkod Click тўлов тизими 2024 йилда 295 млрд сўм соф фойда олгани ҳақида ёзган эди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+