12 158.130 so‘m

decrease

-33.120

14 166.650 so‘m

increase

55.280

153.980 so‘m

decrease

-0.220

12 158.130 so‘m

decrease

-33.120

30 дақиқа аввал
Банк
29

Payme таркибидан янги компания — TBC TECH ажратиб чиқарилади

“Payme” АЖ акциядорларининг 2026 йил 5 март куни бўлиб ўтган умумий йиғилишида компанияни ажратиб чиқариш йўли билан қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Унга кўра, Payme таркибидан мустақил фаолият юритувчи янги TBC TECH компанияси ажратиб чиқарилади.

Payme таркибидан янги компания — TBC TECH ажратиб чиқарилади
Фото: AI/Pinkod.uz

Payme негизида мустақил фаолият юритувчи янги TBC TECH компанияси ташкил этилади. Бу ҳақда Payme АЖ акциядорларининг 2026 йил 5 март куни бўлиб ўтган умумий йиғилиши қарорида маълум қилинган.

Қарорга мувофиқ, компанияни ажратиб чиқариш йўли билан қайта ташкил этиш (реорганизация) жараёни бошланди. Қайта ташкил этиш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.

Акциядорлар Payme бош директорига мазкур жараён билан боғлиқ барча юридик ва ташкилий ишларни бошлаш вазифасини юклатган.

Реорганизация доирасида компаниянинг мавжуд активлари ва мажбуриятларини хатловдан ўтказиш (инвентаризация) учун махсус комиссия тузилиб, тақсимлаш баланси ишлаб чиқилади. Шунингдек, меҳнат қонунчилиги талабларига риоя этган ҳолда, янги ташкил этилаётган TBC TECH компаниясига ўтказиладиган ходимлар рўйхати шакллантирилади.

Бундан ташқари, TBC TECH компаниясининг устави лойиҳаси тайёрланиб, унинг бошқарув органлари тузилмаси бўйича таклифлар ишлаб чиқилади. Жараённинг шаффофлиги ва қонунийлигини таъминлаш мақсадида барча зарур ҳужжатлар, жумладан аудиторлик ҳисоботи ва молиявий прогнозлар илова қилинган ҳолда Ўзбекистон Марказий банкига расмий хабарнома юборилади.

Шу билан бирга, реорганизация ҳақида барча маълум кредиторлар огоҳлантирилиб, тегишли эълонлар оммавий ахборот воситалари ҳамда Payme’нинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

Қайта ташкил этишга оид барча ҳужжатлар тайёр бўлгач, мазкур масала якуний кўриб чиқиш учун Payme Кузатув кенгаши муҳокамасига киритилади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Payme АЖнинг ягона акциядори — TBC Digital АЖ ҳисобланади. Компания 2025 йилда ташкил этилган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+