12 928.270 so‘m

increase

18.470

13 462.210 so‘m

increase

46.350

129.660 so‘m

increase

0.570

12 928.270 so‘m

increase

18.470

Пассив даромад – молиявий эркинлик сари йўл

Пассив даромад тушунчаси ва унга эга бўлишнинг 6 йўли.

Пассив даромад – молиявий эркинлик сари йўл

Пассив даромадни тушуниш ва унга эга бўлиш йўллари молиявий мустақилликка эришишнинг муҳим асосларидан биридир. Қуйида биз ушбу даромад турини батафсил кўриб чиқамиз.

Пассив даромад ўзи нима?

Даромадлар икки асосий турга бўлинади:

  1. Актив даромад: инсон ўз меҳнати эвазига, кунлик ёки ойлик фаолияти учун оладиган даромад (масалан, иш ҳақи, хизмат кўрсатиш ёки савдо даромади).
  2. Пассив даромад: бу бир марта қилинган инвестиция ёки фаолият натижасида кейинчалик фаол иштироксиз олинадиган даромаддир.

Уоррен Баффетт – пассив даромад рамзи

Фото: Dailymail

Дунёдаги энг муваффақиятли инвесторлар қаторида ҳар доим Уоррен Баффетт мисол тариқасида келтирилади. У узоқ муддатли инвестициялар ёрдамида ўз молиявий муваффақиятини барпо этган. Бугунги кунда Баффетт Форбес миллиардерлар рейтингида 6-ўринда туриб, 146,8 миллиард долларлик бойликка эга. Бу муваффақият ортида эса инновациялар эмас, балки самарали инвестиция стратегиялари ётади. Унинг асосий даромадлари Apple, Coca-Cola ва American Express каби компаниялардаги акцияларидан келади.

Пассив даромаднинг асосий турлари

Пассив даромад турли йўллар орқали яратилиши мумкин. Қуйида эса биз энг асосий ва оммабоп пассив даромад турларини кўрсатиб ўтамиз.

Депозитлар орқали даромад олиш

Депозитлар банкка қўйилган маблағлардан фоиз кўринишида олинадиган даромаддир. Ушбу тур қолганларга нисбатан хавфсизроқ ҳисобланади, чунки омонатлар “Фуқаролар банклардаги омонотларини кафолатлаш фонди” томонидан ҳимояланади. Ҳозирда кафолат миқдорининг максимал чегараси бўлмасада, янги қонун лойиҳасига кўра бу миқдор 200 миллион сўмга туширилиши режалаштирилмоқда.

Ижара орқали олинадиган даромад

Бу турдаги даромад фақатгина кўчмас мулкни ижарага бериш билан чекланиб қолмасдан, балки ўз ичига машина, маиший техника, электроника ва бошқа буюмларни ижарага беришни ҳам қамраб олади. Ушбу усул узоқ муддатда даромад келтирувчи барқарор манбалардан биридир.

Инвестициялар

Акциялар ва фондларга инвестиция киритиш орқали дивиденд ёки фоиз кўринишида даромад олиш имконияти мавжуд. Шунингдек, турли инвестицион лойиҳаларга пул тикиш орқали узоқ муддатли фойда олиш мумкин. Ушбу тур хавфлироқ бўлишига қарамай, катта даромадлар олиб келиши билан ажралиб туради.

Автоматлаштирилган бизнес

Фаол иштироксиз даромад олишнинг бу тури вендинг машиналари, ўзига-ўзи хизмат кўрсатиш бизнеслари (автомобиль ювиш шахобчалари) ёки автоматлаштирилган бошқа бизнес моделлари орқали амалга оширилади. Ушбу усул бошланғич капитал талаб қилсада, кейинчалик минимал назорат билан даромад олиш имконини беради.

Криптовалюталарга инвестиция

Криптовалюталар сўнгги йилларда энг машҳур пассив даромад манбаларидан бирига айланди. Бундай турдаги активларга инвестиция киритиш худди акциялар каби рискга бой бўлиб, бу сиздан соҳа ҳақидаги билим ва тажрибани талаб қилади. 

Умуман олганда пассив даромад турларининг ҳар бири турли даражадаги капитал ва билимни талаб қилади. Молиявий барқарорликка эришиш учун эса даромадларнинг бир нечта манбасига эга бўлиш тавсия қилинади. Шунингдек, замонавий молия ва технология соҳасидаги янги имкониятлардан фойдаланиш молиявий даромад манбаларини кўпайтиришда муҳим рол ўйнаши мумкин.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2024 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+