12 694.970 so‘m

increase

40.840

14 878.500 so‘m

increase

60.510

161.600 so‘m

increase

0.420

12 694.970 so‘m

increase

40.840

18 июнь, 16:58
Банк

Ўзмиллийбанк Кузатув кенгаши таркибида ўзгариш бўлди

17 июн куни бўлиб ўтган банк акциядорларининг навбатдан ташқари йиғилишида Кузатув кенгаши таркибидан мустақил аъзо Стюарт Лоусон чиқарилди. Шунингдек, таркибга икки янги мустақил аъзо тайинланди.

Ўзмиллийбанк Кузатув кенгаши таркибида ўзгариш бўлди
Фото: AI / Pinkod.uz

2025 йил 17 июнь куни Ўзбекистон Миллий банки (Ўзмиллийбанк) акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда банк Кузатув кенгаши таркибини қайта кўриб чиқиш масаласи муҳокама қилинди.

Акциядорлар қарорига кўра, Кузатув кенгаши таркибидан мустақил аъзо сифатида фаолият юритган Стюарт Лоусон чиқарилди. Шунингдек, Шерзод Мухамедов ҳам ушбу таркибдан чиқарилган.

Улар ўрнини икки нафар янги мустақил аъзо — Оливиер Гризард ва Александр фон Гляйх эгаллади.

Шундан сўнг, Ўзмиллийбанк Кузатув кенгашининг янгиланган таркиби қуйидагича тасдиқланди:

  • Кудратов Лазиз Шавкатович — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
  • Мирзаев Мубин Мухитдинович — Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси
  • Рахимова Гулнора Хашимовна — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
  • Норгитов Мухитдин Журабаевич — Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси
  • Мирзоев Аднан Абасали оғлу — Мустақил аъзо
  • Оливиер Гризард — Мустақил аъзо
  • Александр фон Гляйх — Мустақил аъзо

Янги аъзолар ҳақида

Оливиер Гризард — Union of Arab and French Banks (UBAF) нинг Марказий Осиё ва Озарбайжон бўйича директори ҳисобланади. UBAF 1970 йилда Франция ва 25 та араб давлати давлат банклари томонидан ташкил этилган халқаро молиявий консорциум бўлиб, 900 дан ортиқ банк-корреспондентдан иборат глобал тармоққа эга ва 80 дан ортиқ мамлакатда фаолият олиб боради.

Александр фон Гляйх эса 1967 йил 16 июнда Гамбург (Германия) шаҳрида туғилган бўлиб, банк соҳасида 40 йиллик тажрибага эга. У ProCredit Bank’нинг Грузиядаги филиалига раҳбарлик қилган. 2003–2006 йилларда Халқаро молия корпорациясининг (IFC, Россия) инвестициялар бўйича директори лавозимида ишлаган. 2014 йил 23 сентябрдан СК “Альянс” АЖ Бошқарув аъзоси этиб тайинланган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+