12 931.940 so‘m

decrease

-8.170

14 107.450 so‘m

increase

51.900

150.180 so‘m

increase

4.560

12 931.940 so‘m

decrease

-8.170

11 февраль, 18:55
Банк

“Ўзмиллийбанк” АЖ 2022 йилда балансидан чиқарган Халқаро банк-молия маркази биносини қайтариб олди

Мазкур бинода ҳозирда American University of Technology олий таълим муассасаси фаолият юритмоқда.

“Ўзмиллийбанк” АЖ 2022 йилда балансидан чиқарган Халқаро банк-молия маркази биносини қайтариб олди

2022 йилда Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани, Бешёғоч кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган Халқаро банк-молия маркази биноси “Ўзмиллийбанк” АЖ тасарруфидан чиқарилиб, банкнинг шўба корхонаси ҳисобланган NBU Invest Group АЖга ўтказилган эди.

2025 йил 10 февраль куни Корпоратив маълумотлар ягона порталида эълон қилинган маълумотга кўра, ушбу бино яна “Ўзмиллийбанк” АЖ балансига қайта ўтказилди.

Шу муносабат билан, банк устав капитали қўшимча акциялар чиқариш орқали оширилади. Чиқариладиган акциялар қуйидагича:

  • 6 082 852 дона оддий ҳужжатсиз шаклдаги акция;
  • Ҳар бир акциянинг номинал қиймати – 1 000 сўм;
  • Умумий қиймати – 6 082 852 000 сўм;
  • Қўшимча 597,89 сўм кейинги чиқариш учун қолдирилади.

Акцияларни жойлаштириш тартиби ёпиқ обуна усулида амалга оширилади. Улар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига жойлаштирилади ҳамда акциялар биржадан ташқари бозорда “Ўзмиллийбанк” АЖ ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўртасида тузиладиган олди-сотди шартномаси асосида жойлаштирилади. Ушбу шартнома Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида рўйхатдан ўтказилади.

Маълумот учун, ушбу бинода ҳозирда бир қатор хусусий ташкилотлар фаолият олиб бормоқда. Улар қаторига American University of Technology, Techno Soft ва Abstract IT Group компаниялари киради.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+