11 997.830 so‘m

increase

18.190

13 967.870 so‘m

increase

66.700

167.310 so‘m

decrease

-0.210

11 997.830 so‘m

increase

18.190

15 апрель, 16:15
Банк
346

“Ўзмиллийбанк” 2026 йилнинг I чорагида 603,2 млрд сўм соф фойда олди

Соф фойда кўрсаткичи ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 28,9 фоизга ўсган.

“Ўзмиллийбанк” 2026 йилнинг I чорагида 603,2 млрд сўм соф фойда олди
Фото: AI/Pinkod.uz

“Ўзмиллийбанк” 2026 йилнинг I чораги якунлари бўйича молиявий ҳисоботини эълон қилди.

Унга кўра, компания январь-март ойларида 603 млрд 155 млн сўм соф фойда олди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 28,9 фоизга юқорироқдир. Маълумот учун, 2025 йил биринчи чорагида банк 467,9 млрд сўм соф фойда олган эди.

Ушбу даврда банкнинг жами фоизли даромадлари 4,7 трлн сўмга етди. Бу аввалги йил шу даврига нисбатан 15 фоизга юқори. Банкнинг фоизли харажатлари эса 2,5 трлн сўм бўлган.

Биринчи чоракда банк ходимларнинг иш ҳақи ва бошқа харажатларига 372,2 млрд сўм сарфлаган. Жами операцион харажатлар эса 673,1 млрд сўмни ташкил қилган. Операцион харажатлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26 фоизга ошган.

Давлат бюджетига тўланадиган даромад солиғи 22,5 млрд сўмни ташкил этиб, бу йўналишда 32,3 фоизлик ўсиш қайд этилган.

Аввалроқ Pinkod “Ўзсаноатқурилишбанк” I чоракда 550 млрд сўм соф фойда олгани ҳақида ёзган эди

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+