12 658.190 so‘m

decrease

-100.170

14 672.110 so‘m

decrease

-148.000

161.440 so‘m

decrease

-1.900

12 658.190 so‘m

decrease

-100.170

13 соат аввал
Банк

Ўзмиллийбанк 2025 йилнинг биринчи ярмида 1 трлн сўм соф фойда олди

Бу 2024 йилнинг айни шу давридаги кўрсаткичга нисбатан 60,3 млрд сўмга кўпдир. 

Ўзмиллийбанк 2025 йилнинг биринчи ярмида 1 трлн сўм соф фойда олди
Фото: AI / Pinkod.uz

Ўзмиллийбанк 2025 йилнинг биринчи чорагига оид молиявий ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, банк жорий йилнинг 6 ойи давомида 1 триллион сўм соф фойда кўрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,4 фоизга юқоридир. Таққослаш учун, 2024-йилнинг шу даврида банкнинг соф фойдаси 945 миллиард сўмни ташкил этган эди.

2025-йилнинг икки чораги бўйича соф фойда қуйидагича тақсимланган:

  • Январ–март ойларида – 467,9 миллиард сўм,
  • Апрел–июнь ойларида – 537,4 миллиард сўм.

Ярим йиллик якунига кўра, банкнинг фоизли даромадлари 8,4 триллион сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилга нисбатан 15,3 фоизга ўсишни англатади.

Шунингдек, фоизсиз даромадлар ҳам сезиларли даражада ортди. 2025-йилнинг биринчи ярим йиллигида бу йўналишдаги тушумлар 5,2 триллион сўмни ташкил этиб, 2024-йилга нисбатан 22,5 фоизга ошган.

Харажатлар қисмида эса банк ходимларига иш ҳақи ва бошқа харажатларга 593,1 миллиард сўм сарфлаган. Шунингдек, NBU томонидан давлат бюджетига 163,7 миллиард сўмлик даромад солиғи тўланган.


Аввалроқ, Pinkod “Ипотека банк” биринчи ярим йилликда қарийб 400 млрд сўм зарар кўргани ҳақида ёзган эди

Шунингдек, банклар молиявий кўрсаткичлари, шу жумладан, соф фойдаси ҳақидаги муҳим маълумотлар билан мазкур ҳавола орқали танишиш мумкин

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+