12 758.360 so‘m

decrease

-19.760

14 820.110 so‘m

decrease

-111.120

163.340 so‘m

decrease

-0.670

12 758.360 so‘m

decrease

-19.760

15 соат аввал
Банк

“Ипотека банк” 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида қарийб 400 млрд сўм зарар кўрди

Соф фойда кўрсаткичи ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 304,5 фоизга камайган.

“Ипотека банк” 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида қарийб 400 млрд сўм зарар кўрди
Фото: AI/Pinkod.uz

“Ипотека банк” 2025 йилнинг биринчи чорагига оид молиявий ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботга кўра, банк ушбу даврни 392,5 млрд сўм соф зарар билан якунлаган. Бу ўтган йилги натижаларга нисбатан жиддий пасайишни кўрсатмоқда — соф фойда кўрсаткичи 304,5 фоизга камайган.

Маълумот учун, “Ипотека банк” 2023 йилда Венгриянинг OTP Group банкига хусусийлаштирилган эди. Шундан сўнг, банкнинг молиявий кўрсаткичларида салбий динамикалар қайд этила бошланди.

Солиштириш учун, 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида банк 191,8 млрд сўм соф фойда кўрган эди. Бу кўрсаткич, 2023 йилги натижаларга нисбатан 71,8 фоизга паст бўлган.

Банкнинг фоизли даромадлари 7,2% га ўсиб, 5,5 трлн сўмни ташкил этди. Фоизсиз даромадлар 38,5% га ошиб, 2,1 трлн сўмга етди.

Банкнинг асосий фаолиятидан тушган даромадлари:

  • Фоизли даромадлар 7,2% га ошиб, 5,5 трлн сўмга етди.
  • Фоизсиз даромадлар эса 38,5% га ўсиб, 2,1 трлн сўмни ташкил этди.

Аввалроқ, Pinkod Капиталбанк соф фойдаси биринчи ярим йилликда 15 фоизга пасайгани ҳақида ёзган эди

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+