12 279.480 so‘m

increase

13.710

14 508.210 so‘m

increase

16.200

159.250 so‘m

increase

0.180

12 279.480 so‘m

increase

13.710

07 декабрь, 2024
Бозор
871

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 1,7 млрд долларга камайди

Бир неча ойлик ўсишлардан сўнг олтин-валюта захиралари камайиб, 1 декабрь ҳолати бўйича 41,5 млрд долларни ташкил қилмоқда.

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 1,7 млрд долларга камайди

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари кетма-кет ўсишлардан сўнг 1,7 миллиардга пасайиб, 1 декабрь 2024 йил ҳолатига кўра, 41,5 миллиард долларни ташкил қилди. Бу ҳақида Марказий банк 6 декабрь кунги ҳисоботида хабар берди.

Ноябрь ойида Ўзбекистоннинг олтин захиралари 623 млн долларга камайган бўлса-да, олтиннинг соф ҳажми бироз миқдорга кўпайиб 12,3 млн трояни ташкил қилган.

Хорижий валютадаги активлар эса 1,04 млрдга камайиб 8,1 млрдни ташкил этган. Шунга қарамасдан мамлакат эгалик қиладиган қимматли қоғозлар қиймати бироз кўпайиб 101 млн долларга етди.

Қолган камайишлар мос равишда хориждаги нақд валюта ва депозитлар, шунингдек, бошқа активлар ҳисобига тўғри келган. 

Марказий банк бу ҳолатни олтин нархининг ноябрь ойида ҳар унция учун 2 779 доллардан 2 664 долларга тушгани билан изоҳлади. Бу пасайиш захираларни 1,4 миллиард долларга камайишига олиб келган. 

Ноябрь ойидаги тушишга қарамасдан, йил бошидан бери Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 34,5 миллиард доллардан 7 миллиард долларга кўпайиб, 41,5 миллиард долларга етди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+