12 084.100 so‘m

increase

16.340

14 197.610 so‘m

increase

56.610

146.720 so‘m

increase

1.080

12 084.100 so‘m

increase

16.340

2 кун аввал
Банк

Ўзбекистонликлар пулларини асосан қайси банкларда сақламоқда?

Pinkod очиқ маълумотлар асосида Ўзбекистон аҳолиси энг кўп маблағ сақлаётган банклар рўйхатини тузди.

Ўзбекистонликлар пулларини асосан қайси банкларда сақламоқда?
Фото: AI / Pinkod.uz

Марказий банк маълумотларига кўра, мамлакат банкларидаги омонатчиларнинг қарийб ярми икки йирик молия муассасаси – Ўзмиллийбанк (1,6 млн омонат) ва Халқ банки (1,2 млн омонат) ҳиссасига тўғри келади.

Уларнинг ортидан Капиталбанк 953,6 мингта омонат ҳисоби билан учинчи ўринда турибди. Бироқ сон жиҳатдан устунлик ҳамиша пул ҳажми билан мос келавермайди. Масалан, Ўзмиллийбанкда 1,6 млнта омонатчи мавжуд бўлса-да, уларнинг ўртача қиймати 8,9 млн сўмни ташкил этади. Аксинча, Капиталбанкда омонатчилар сони камроқ бўлса-да, ўртача қиймат анча юқори бўлган — 26,3 млн сўм.

Демак, айрим банкларда омонатчилар сони кўп, лекин улар қўйган маблағ ҳажми кичик бўлиши мумкин. 

Pinkod очиқ маълумотлар асосида Ўзбекистон аҳолиси энг кўп маблағ сақлаётган банклар рўйхатини тузди. Рўйхатда омонатларнинг сонидан кўра уларнинг жами ва ўртача қийматига устунлик берилди.

Капиталбанк

Капиталбанк аҳоли омонатлари ҳажми бўйича етакчилардан бири. Банкда 953,6 мингта шахс омонатчи ҳисобланади. Улар томонидан жами 25,1 трлн сўм қўйилган бўлиб, бир омонатнинг ўртача қиймати 26,3 млн сўмни ташкил этади. Шу билан бирга, банкнинг умумий депозит портфели 38,8 трлн сўмга етган.

Умумий депозит ҳажми(портфели) — бу маълум бир банкда жисмоний ва юридик шахслар томонидан қўйилган барча омонатлар йиғиндисини англатади.

Ўзмиллийбанк

Ўзмиллийбанкда 1,6 миллиондан зиёд омонатчи мавжуд бўлиб, уларнинг жами омонатлари 14,3 трлн сўмни ташкил этади. Бир омонатнинг ўртача қиймати пастроқ — 8,9 млн сўм. Банкнинг умумий депозит портфели 45,8 трлн сўмга етган.

Агробанк

Агробанкда 331,9 минг киши омонат очган. Улардан жалб қилинган маблағлар 12,1 трлн сўмга етган, ўртача омонат қиймати эса 36,5 млн сўм. Банкнинг умумий депозитлари 25,9 трлн сўмга тенг. Бу кўрсаткич Агробанк омонатчилар сони жиҳатдан катта бўлмаса-да, йирик маблағларни жалб қилишда кучли позицияга эгалигини кўрсатади.

Ўзсаноатқурилишбанк

Ўзсаноатқурилишбанкда 278,1 минг омонатчи мавжуд. Улардан жами 8,2 трлн сўм жалб қилинган бўлиб, ўртача қиймат 29,4 млн сўмни ташкил этади. Банкнинг умумий депозит портфели эса 25,6 трлн сўм.

Асакабанк

Асакабанкда 182,2 минг омонатчи мавжуд бўлиб, улардан жами 7,9 трлн сўм жалб қилинган. Бир омонатнинг ўртача қиймати 43,3 млн сўм бўлиб, бу топ-10 банк орасидаги энг юқори кўрсаткичдир. Банкнинг умумий депозитлари 18,7 трлн сўмни ташкил этади.

Ҳамкорбанк

Ҳамкорбанкда 269,7 минг омонатчи бор. Улардан жами 7,86 трлн сўм жалб қилинган, бир омонатнинг ўртача қиймати эса 29,1 млн сўм. Умумий депозитлар ҳажми 12,8 трлн

Анорбанк

Анорбанк омонатчилар сони бўйича етакчи банклардан бири — 845,9 минг киши. Бироқ улардан жалб қилинган маблағлар жами 7,7 трлн сўмни ташкил этади. Бир омонатнинг ўртача қиймати 9,1 млн сўм бўлиб, кўрсаткич унча катта эмас. Банкнинг умумий депозитлари эса 11,2 трлн сўмга етган.

Халқ банки

Халқ банкида 1,2 млндан ортиқ жисмоний шахс омонатчи. Улар қўйган маблағнинг умумий ҳажми 5,8 трлн сўмни ташкил этади. Бироқ ўртача омонат қиймати паст бўлиб, атиги 4,8 млн сўмни ташкил этади.

TBC bank

Бугунги кунда банкда 274,2 минг жисмоний шахс омонатчи бор. Улардан жалб қилинган маблағлар 5,78 трлн сўмни ташкил этмоқда. Бир омонатнинг ўртача қиймати 21,1 млн сўмга тўғри келади. Банкнинг умумий депозит портфели 6,6 трлн сўмни ташкил қилади.

Алоқабанк

Алоқабанкда 216,6 мингдан ортиқ жисмоний шахс омонат очган. Уларнинг қўйган маблағлари жами 5,6 трлн сўмни ташкил этади. Бир омонатнинг ўртача қиймати 26 млн сўм бўлиб, бу кўрсаткич банк мижозлари ўртача ва йирик маблағ эгалари эканини англатади. Банкнинг умумий депозит портфели эса 14,8 трлн сўмга етган.

Умумий олганда, Ўзбекистонда аҳолининг энг кўп маблағи Капиталбанк ва Ўзмиллийбанкда сақланмоқда. Бироқ рўйхатдаги ўртача ҳисоб қиймати бўйича етакчиликни Асакабанк (43,3 млн сўм) ва Агробанк (36,5 млн сўм) қўлга киритган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+