12 220.980 so‘m

decrease

-54.600

14 495.300 so‘m

decrease

-96.680

158.380 so‘m

decrease

-0.710

12 220.980 so‘m

decrease

-54.600

5 соат аввал
Банк
24

Ўзбекистонликлар майда пуллардан воз кечиб, кўпроқ йирик пуллардан фойдаланмоқда

Нақд пуллар таркибида 200 минг сўмликлар улуши 23,4 фоиздан 28,5 фоизгача ошди. 100 минг сўмликлар улуши эса 40,9 фоиздан 36,4 фоизгача қисқарди. Йил охирида муомаладаги нақд пулларнинг 83,1 фоизи йирик банкнотларга тўғри келди,

Ўзбекистонликлар майда пуллардан воз кечиб, кўпроқ йирик пуллардан фойдаланмоқда
Фото: AI/Pinkod.uz

2025 йилда Марказий банк томонидан муомалага қўшимча нақд пуллар чиқарилиши натижасида банкнотлар умумий сони 262 миллион донага ошиб, 2,45 миллиард донани ташкил этди.

Энг муҳим ўзгариш шундаки, муомаладаги нақд пуллар таркибида 200 минг сўмлик банкнотлар улуши сезиларли ошди. Агар 2024 йилда бу кўрсаткич 23,4 фоиз бўлган бўлса, 2025 йилга келиб 28,5 фоизга етди.

Айни пайтда 100 минг сўмлик банкнотлар улуши 40,9 фоиздан 36,4 фоизга камайди. Бу асосан эски намунадаги банкнотларни босқичма-босқич муомаладан чиқариш ва янгиларига алмаштириш жараёни билан боғлиқ.

Йил якунига келиб, муомаладаги нақд пулларнинг асосий қисми йирик номиналларга тўғри келди:

  • йирик банкнотлар — 83,1 фоиз 
  • ўрта номиналлар — 15,8 фоиз 
  • кичик номиналлар ва тангалар — атиги 1,1 фоиз

Шунингдек, Марказий банк томонидан эски намунадаги банкнотларни қайтариб олиш ва янгиларига алмаштириш чоралари натижасида 5 мингдан 100 минг сўмгача бўлган пулларда эски банкнотлар улуши кескин қисқарди. Жумладан, 5 000 сўмлик банкнотларда эски намуналар улуши 25 фоиздан 7 фоизга, 10 000 сўмликларда 24 фоиздан 5 фоизга, 50 000 сўмликларда 25 фоиздан 4 фоизга ва 100 000 сўмликларда 18 фоиздан 3 фоизга камайди.

Умуман олганда, Ўзбекистонда нақд пул муомаласида йирик номиналли банкнотлар тобора устунлик қилмоқда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+