12 557.560 so‘m

decrease

-34.150

14 809.130 so‘m

decrease

-12.570

159.440 so‘m

decrease

-0.740

12 557.560 so‘m

decrease

-34.150

7 соат аввал
Банк

Ўзбекистонликлар энг кўп қайси банкдан кредит олган?

2025 йил 1 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистон банк тизимида аҳоли ва ташкилотлар ажратилган жами кредитлар ҳажми 567,7 триллион сўмни ташкил этмоқда.

Pinkod аҳоли айнан қайси банклардан кўпроқ кредит олгани ҳақидаги маълумотларни тақдим этади.

Ўзбекистонликлар энг кўп қайси банкдан кредит олган?
Фото: AI / Pinkod.uz

Давлат банкларидаги жами кредит портфели 389,2 тлрн сўмни ташкил қилса, хусусий банкларда бу миқдор 178,5 трлн сўмни ташкил қилмоқда.

Жами кредитларнинг 193,7 трлн сўмлик қисми жисмоний шахсларга, 374 трлн сўми эса юридик шахсларга ажратилган.

Аҳоли давлат банкларидан жами 101,84 тлрн сўмлик, хусусий банклардан эса 91,9 трлн сўмлик кредит олган.

Аҳоли энг кўп кредит олган ТОП 10 та банк

1. “Ипотека банк” — 24,5 трлн сўм

Банкнинг умумий кредит портфели 35,4 триллион сўмни ташкил этади. Шундан 69,2 фоизи жисмоний шахсларга ажратилган. Бу кўрсаткич “Ипотека банк”ни аҳолига кредит ажратиш бўйича етакчи банкка айлантирмоқда. 2023 йилга қадар давлат банки мақомига эга бўлган “Ипотека банк”да давлат улуши Венгрияда жойлашган OTP Group’га сотилгач, банк фаолияти хусусийлаштирилди.

2. Халқ банки — 22,46 трлн сўм

Халқ банкининг умумий кредит портфели 29,97 трлн сўм бўлиб, ундан 75 фоиз қисми жисмоний шахсларга ажратилган. Банк ижтимоий йўналишдаги кредитлар, истеъмол кредитлари ва пенсия хизматлари билан машҳур. Шунингдек, Халқ банки Ўзбекистоннинг энг қадимги молиявий институтларидан бири бўлиб, унинг тарихи XIX аср охирига бориб тақалади.

3. “Ўзмиллийбанк” — 19,9 трлн сўм

“Ўзмиллийбанк”нинг умумий кредит портфели 108,5 трлн сўм бўлиб, мамлакатдаги энг катта кредит портфелларидан биридир. Бироқ ушбу ҳажмнинг 88,6 трлн сўми юридик шахсларга, 19,9 трлн сўми эса жисмоний шахсларга тўғри келади. Банк асосан йирик корхоналар ва лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилган, аммо жисмоний шахсларга кредит беришда ҳам анча фаол.

4. “Капиталбанк” — 18,51 трлн сўм

“Капиталбанк”да эса аҳолига ажратилган кредитлар ҳажми 18,51 триллион сўмни ташкил этади. Бу банкнинг кредит портфели нисбатан мувозанатли бўлиб, юридик шахсларга ҳам 15,46 триллион сўм миқдорида кредит ажратилган. “Капиталбанк” Ўзбекистондаги илк хусусий банклардан бири сифатида танилган.

5. “Бизнесни ривожлантириш банки” — 12,69 трлн сўм

Кейинги ўринда “Бизнесни ривожлантириш банки” (БРБ) турибди. 2023 йил сентабрида номини ўзгартирган бу банкнинг кредит портфели 23,8 триллион сўмни ташкил этиб, 12,69 триллион сўми жисмоний, 11,12 триллион сўми эса юридик шахсларга ажратилган. Банк портфелининг мувозанатли бўлиши унинг ҳар икки йўналишда фаол ишлаётганини кўрсатади.

6. “Агробанк” — 11,16 трлн сўм

“Агробанк” июнь ойида кредит портфели ҳажми бўйича иккинчи ўринга чиқди. Унинг умумий портфели 70,88 трлн сўмни ташкил қилмоқда. Бироқ банк кредитларининг катта қисми — 81,3 фоизи, яъни 59,72 трлн сўмлик қисми юридик шахсларга тўғри келади.

7. “Ўзсаноатқурилишбанк” — 10,4 трлн сўм

“Ўзсаноатқурилишбанк”(СҚБ) аҳолига 10,4 триллион сўмлик кредит берган. Банк умумий кредит портфели 68,5 триллион сўм бўлиб, шундан 58,1 триллион сўми юридик шахслар ҳиссасига тўғри келади. Бу банк ҳам асосан бизнес лойиҳаларини молиялаштиради.

8. TBC bank — 9,77 трлн сўм

TBC Bank рақамли хизмат кўрсатишга ихтисослашган банк бўлиб, унинг 10,23 триллион сўмлик умумий портфелининг 95 фоизи, яъни 9,77 триллион сўми жисмоний шахсларга ажратилган.

9. “Асакабанк” — 9,5 трлн сўм

“Асакабанк” аҳолига 9,5 триллион сўм миқдорида кредит ажратган. Банк умумий кредит портфели 39,88 триллион сўмни ташкил қилади.

10. “Микрокредитбанк” — 8,1 трлн сўм

“Микрокредитбанк”нинг умумий кредит портфели 19,65 трлн сўм. Шундан 8,1 трлн сўми жисмоний, 11,55 трлн сўми юридик шахсларга ажратилган. Банк ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлар, тадбиркорлик субъектлари ва кичик бизнеслар билан фаол ишлайди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+