12 023.610 so‘m

increase

9.240

13 236.790 so‘m

decrease

-43.890

145.540 so‘m

decrease

-0.650

12 023.610 so‘m

increase

9.240

Якин 2 соат ичида
Банк
24

Ўзбекистонда UZCARD ва HUMO карталари Apple Pay хизматига уланди

Эндиликда Халқ банкининг UZCARD ва Octobank’нинг HUMO карталари орқали iPhone ҳамда Apple Watch қурилмаларида контактсиз тўловларни амалга ошириш мумкин. Келгусида бошқа банклар чиқарган миллий карталарни ҳам хизматга улаш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда UZCARD ва HUMO карталари Apple Pay хизматига уланди

17 ноябрдан бошлаб Ўзбекистонда UZCARD ва HUMO миллий тўлов тизимлари карталарини Apple Pay хизматига улаш имконияти яратилди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.

Дастлабки босқичда хизмат Халқ банки томонидан чиқарилган UZCARD ҳамда Octobank’нинг HUMO карталари учун ишга туширилди.

Мазкур банклар мижозлари ўз карталарини Apple Wallet иловасига қўшиб, iPhone, Apple Watch ва бошқа мос Apple қурилмалари орқали контактсиз тўловларни амалга оширишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Apple Pay Ўзбекистонда 27 октябрь куни расман ишга туширилган эди. Дастлаб хизмат айрим тижорат банклари томонидан чиқарилган Visa ва Mastercard карталарини қўллаб-қувватлаган. Орадан уч ҳафта ўтиб, унга миллий тўлов тизимлари карталари ҳам қўшилди.

Марказий банк маълумотларига кўра, Ўзбекистон Марказий Осиёда миллий тўлов тизимлари карталарини Apple Pay хизматига интеграция қилган биринчи давлатга айланди. Регулятор мамлакатни МДҲ доирасида ҳам миллий карталари Apple Pay орқали қўллаб-қувватланаётган ягона давлат сифатида қайд этди.

Ҳозирча янгилик барча UZCARD ва HUMO карталарига тааллуқли эмас. Бошқа тижорат банклари томонидан чиқарилган миллий карталарни ҳам Apple Pay хизматига улаш имконияти банклар ва тўлов тизимларининг техник тайёргарлигига қараб босқичма-босқич кенгайтирилади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+