11 988.920 so‘m

decrease

-30.160

13 663.770 so‘m

decrease

-25.960

153.490 so‘m

decrease

-0.380

11 988.920 so‘m

decrease

-30.160

11 июнь, 12:42
Иқтисодиёт
488

Ўзбекистонда шаҳарсозлик реновацияси тўғрисидаги қонун қабул қилинди

Ҳужжатда эскирган, яшаш ёки фойдаланиш учун яроқсиз объектларни реконструкция қилиш, бузиб қайта қуриш ҳамда янги ҳудудий зоналар ташкил этиш тартиби белгиланмоқда. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгачяъни 2026 йил 11 декабрдан кучга киради.

Ўзбекистонда шаҳарсозлик реновацияси тўғрисидаги қонун қабул қилинди

Ўзбекистонда шаҳарсозлик реновацияси соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи янги қонун қабул қилинди. “Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисида”ги қонун 2026 йил 10 июнда президент томонидан имзоланди.

Қонунга кўра, шаҳарсозлик реновациясини амалга ошириш учун ҳудуддаги турар ва нотурар жойларнинг эскиргани, яшаш ёки фойдаланиш учун яроқсиз ҳамда авария ҳолатига келиб қолгани асос бўлиши мумкин. Шунингдек, ҳудуд аҳолиси ижтимоий ҳаётига жиддий таъсир кўрсатадиган ҳолатлар мавжудлиги ҳам реновация жараёнини бошлаш учун сабаб сифатида белгиланмоқда.

Шаҳарсозлик реновацияси бир неча йўналишда амалга оширилади. Жумладан, мавжуд объектни асосий конструкциясини ўзгартирмаган ҳолда реконструкция қилиш, объектни бузиб, унинг ўрнида шу тоифадаги янги объект қуриш, шунингдек, яшил ҳудудлар ва бошқа ҳудудий зоналарни ташкил этиш назарда тутилган.

Реновация бўйича таклиф давлат ташаббуси, ҳуқуқ эгаларининг ташаббуси ёки учинчи шахслар ташаббуси асосида киритилиши мумкин.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузурида шаҳарсозлик реновациясини қўллаб-қувватлаш жамғармалари ташкил этилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач яъни 2026 йил 11 декабрдан кучга киради.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+