12 547.380 so‘m

decrease

-34.590

14 665.380 so‘m

decrease

-32.880

157.020 so‘m

decrease

-0.730

12 547.380 so‘m

decrease

-34.590

07 август, 17:58
Банк

Ўзбекистонда қайси банклар энг кўп субсидия ажратмоқда?

Жорий йилнинг 1 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда ипотека кредитлари бўйича аҳолига ажратилган субсидиялар миқдори 1,2 триллион сўмга етди. 

Ушбу маблағнинг 358 миллиард сўми бошланғич бадал тўловини, 798,7 миллиард сўми эса ипотека кредитлари бўйича фоиз тўловининг бир қисмини қоплашга йўналтирилди.

Энг кўп субсидия ажратган банклар қаторида Ўзмиллийбанк, Ипотека банк ва Бизнесни ривожлантириш банки етакчилик қилмоқда.

Ўзбекистонда қайси банклар энг кўп субсидия ажратмоқда?
Фото: AI / Pinkod.uz

2025 йил 1 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда ипотека кредитлари бўйича аҳолига ажратилган субсидиялар миқдори 1,2 триллион сўмга етди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ажратилган маблағнинг 358 миллиард сўми уй-жой харидида бошланғич бадал учун, қолган 798,7 миллиард сўми эса ипотека кредитлари бўйича фоиз тўловининг бир қисмини қоплашга йўналтирилган.

Умумий ҳисобда 90 мингдан ортиқ фуқаро субсидия дастурларидан фойдаланган. Уларнинг 11 933 нафари бошланғич бадал учун, 78 103 нафари эса фоиз тўловларини камайтириш учун ёрдам олган.

Қайси банклар энг кўп субсидия бермоқда?

Субсидияларни ажратишда тижорат банкларининг фаолияти сезиларли фарқ қилади. 

Давлат бюджетидан молиялаштирилган ипотека субсидияларининг энг катта қисмини Ўзмиллийбанк ажратган бўлиб, 19 912 та кредитга 246,9 миллиард сўм йўналтирган. Бу умумий субсидиялар ҳажмининг 21,3 фоизига тенг. 

Ипотека банк ҳам етакчилар сафида – 19 052 кредит учун 234 миллиард сўм ажратиб, умумий улушнинг 20,2 фоизини ташкил этган. Учинчи ўринда эса Бизнесни ривожлантириш банки турибди. Банк томонидан 14 995 кредитга 197,1 миллиард сўм субсидия йўналтирилган бўлиб, бу 17 фоизлик улушга тенг.

Шу билан бирга, айрим банклар ипотека субсидиялари дастурида деярли иштирок этмаган. Масалан, Трастбанк атиги 12 кредит учун 0,3 миллиард сўм, Asia Alliance Bank эса 65 кредитга 1,1 миллиард сўм сарфлаган. Туронбанк эса 1 284 кредит учун 15,9 миллиард сўм ажратган.

Ҳудудлар кесимидаги ҳолат

Ҳудудлар бўйича таҳлил қилинганда, энг кўп субсидия олган вилоят Самарқанд бўлди — бу ерда 11 854 нафар фуқаро 157 миллиард сўмлик субсидия олган.

Андижон вилоятида 10 480 киши 138,5 миллиард сўм миқдорида ёрдам олган бўлса, Фарғона вилоятида 10 173 нафар фуқарога 124,5 миллиард сўм ажратилган.

Аксинча, Сирдарё вилоятида субсидия олувчилар сони атиги 1 846 нафарни ташкил қилган ва ажратилган маблағ 26,3 миллиард сўмга тенг бўлган.

Қорақалпоғистон Республикасида эса 2 866 нафар фуқарога 38,6 миллиард сўм, Тошкент шаҳрида эса 5 617 кишига 72 миллиард сўм субсидия ажратилган. Тошкент аҳолиси сонининг кўплигига қарамасдан, субсидия олувчилар нисбатан камроқдир.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+