12 169.410 so‘m

increase

36.930

14 359.900 so‘m

decrease

-0.100

158.950 so‘m

decrease

-0.140

12 169.410 so‘m

increase

36.930

10 соат аввал
Банк
54

Ўзбекистонда миллий валютадаги кредитлар улуши 61 фоизга етди

Ўзбекистонда банк кредитлари таркибида сўмда ажратилган қарзлар улуши 61 фоизга етди. 2025 йилда банклар кредит портфели 13 фоизга ўсиб, 604 трлн сўмга етди, муаммоли кредитлар улуши эса 4 фоиздан 3 фоизгача камайди.

Ўзбекистонда миллий валютадаги кредитлар улуши 61 фоизга етди
Фото: AI/Pinkod.uz

Ўзбекистонда банк кредитлари таркибида миллий валютадаги қарзлар улуши сезиларли даражада ошди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотларида келтирилган.

2026 йил бошига келиб, жами кредит портфелида миллий валютадаги кредитлар улуши 61 фоизга етди. 2024 йилда бу кўрсаткич 55 фоизни ташкил қилган. Регулятор бу ҳолатни кредит портфелининг босқичма-босқич “сўмлашуви”, яъни миллий валюта улушининг изчил ортиб бораётгани билан изоҳламоқда.

Миллий валютадаги кредитларнинг асосий қисми жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келмоқда. Марказий банк таъкидлашича, аҳолига ажратилаётган кредитлар ички талабни қўллаб-қувватловчи муҳим омиллардан бири бўлиб қолмоқда. Бу эса истеъмол фаоллиги ва иқтисодий ўсишга қўшимча туртки бермоқда.

Чет эл валютасидаги кредитлар эса асосан корхоналарга йўналтирилган бўлиб, экспорт-импорт операциялари ҳамда ташқи бозорлар билан боғлиқ лойиҳаларни молиялаштиришга хизмат қилмоқда. Бу эса валюта рискларини табиий хедж қилиш механизми билан уйғунлашади.

Ажратилган кредитларнинг 88 фоизи узоқ муддатли кредитларга тўғри келмоқда. Бу инвестицион лойиҳалар, ипотека дастурлари ва бизнесни узоқ муддатли ривожлантиришга устувор аҳамият берилаётганини кўрсатади.

Марказий банк ҳисоб-китобларига кўра, мамлакат тижорат банкларининг кредит портфели барқарор суръатларда кенгаймоқда. Регулятор бу жараённи ички талаб ва инвестицион фаолликнинг ошиши билан боғлайди.

2025 йилда Ўзбекистон тижорат банкларининг кредит портфели 70,9 трлн сўмга ёки 13 фоизга ўсди. Йил якунига келиб банк тизимининг жами кредит портфели 604 трлн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич АҚШ долларида қарийб 50,3 млрд долларга тенг.

Шу билан бирга, банк тизимидаги муаммоли кредитлар (NPL) ҳажми йил давомида 3,1 трлн сўмга камайди. 2025 йил охирига келиб NPL’нинг умумий қолдиғи 18 трлн 55 млрд сўмни ташкил этди. Муаммоли кредитларнинг жами кредитлардаги улуши йил бошидаги 4 фоиздан 3 фоизгача пасайди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+