Ўзбекистонда микроқарзлар бўйича ўртача фоиз ставкалари пасайишда давом этмоқда
Марказий банк маълумотларига кўра, 2025 йил 13-октабр ҳолатида микроқарзлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 33,6 фоизни ташкил этди. Бу маълумотлар эълон қилина бошланганидан бери энг паст даражадир.

Марказий банк анъанавий тарзда микроқарз ва автокредитларнинг банклар кесимидаги ўртача фоиз ставкаларини эълон қилди. Унга кўра, микроқарзлар бўйича ставка маълумот эълон қилина бошлагандан бери энг паст даражага тушган.
Регуляторга кўра, 2025 йил 13 октябрь ҳолатида микроқарзлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 33,6 фоизни ташкил этган.

Энг юқори ставкалар Анор банк (41,8%), TBC банк (41,0%), Apex банк (38,3%), ва Octobank (37,9%) ҳиссасига тўғри келди. Уларнинг ортидан Ипотека банк (35,7%), Давр банк (34,8%), Ҳамкор банк (32,5%) ва Madad Инвест банк (31,2%) жойлашган.
Энг паст ставкалар эса Инфинбанк (25,6%), Траст банк (25,8%), БРБ (26,0%), Алоқа банк (26,1%) ва ОФБ (26,2%) томонидан таклиф қилинган. Шунингдек, Турон банк Капитал банк (26,5%), НБУ (26,7%) ва MK bank(27,3%) ҳам нисбатан паст фоизларда микроқарзлар ажратган.
Бундан ташқари, жисмоний шахслар учун ажратилаётган кредитлар (микроқарзларсиз) бўйича ўртача ставка 23,6%, юридик шахслар учун эса 22,9% ни ташкил қилмоқда.
Автокредитлар
13 октябрь ҳолатига кўра, автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 24,1 фоизни ташкил қилмоқда.

Энг юқори ставкалар Мадад Инвест банк (28%), Asia Alliance банк (27,4%), ва Траст банк (27,5%) ҳиссасига тўғри келди. Энг паст ставкалар эса Гарант банк (16%), Ипотека банк (19,9%), ва Инфинбанк (20,2%) томонидан таклиф этилган.