12 169.410 so‘m

increase

36.930

14 359.900 so‘m

decrease

-0.100

158.950 so‘m

decrease

-0.140

12 169.410 so‘m

increase

36.930

6 соат аввал
Банк
20

Ўзбекистонда карта ўтказмаларининг қарийб ярми 1 млн сўмгача бўлган суммаларга тўғри келади — МБ

Марказий банк маълумотларига кўра, ўтган йилда карта орқали амалга оширилган транзаксияларнинг 46,1 фоизи 1 млн сўмгача бўлган ўтказмалардан иборат бўлган. 

1–5 млн сўмлик операциялар 16,8 фоизни, 5–10 млн сўмлик ўтказмалар 8,6 фоизни ташкил этган. 

50 млн сўмдан юқори операциялар умумий ўтказмаларнинг 10 фоизидан камини, 200 млн сўмдан ортиқ ўтказмалар эса атиги 2 фоизни ташкил қилган.

Ўзбекистонда карта ўтказмаларининг қарийб ярми 1 млн сўмгача бўлган суммаларга тўғри келади — МБ
Фото: AI/Pinkod.uz

Ўзбекистонда ўтган йил давомида банк карталари орқали амалга оширилган ўтказмалар асосан кундалик харажатлар ва ўзаро ҳисоб-китоблар учун ишлатилган. Бу ҳақда Марказий банк томонидан эълон қилинган инфографикада маълум қилинган.

Маълумотларга кўра, барча транзаксияларнинг 46,1 фоизи 1 млн сўмгача бўлган ўтказмалардан иборат. Яъни деярли ҳар иккинчи ўтказма кичик суммаларда амалга оширилган.

10 млн сўмлик ўтказмалар эса 8,6 фоизни ташкил этган. 10–50 млн сўм диапазонидаги P2P ўтказмалар улуши 18,3 фоизга етган.

Йирик суммадаги ўтказмалар улуши эса нисбатан паст бўлиб қолмоқда. Хусусан, 50 млн сўмдан юқори бўлган ўтказмалар умумий операцияларнинг 10 фоизидан камини ташкил этади. 200 млн сўмдан ортиқ ўтказмалар эса жами транзаксияларнинг атиги 2 фоизига тенг.

Батафсил тақсимотга кўра, 50–100 млн сўм оралиғидаги ўтказмалар 5,4 фоиз, 100–200 млн сўм — 3,2 фоиз, 200–500 млн сўм оралиғидагилар эса 1,4 фоизни ташкил этган. 500 млн сўмдан ортиқ ўтказмалар улуши эса атиги 0,2 фоизга тенг бўлган.

Аввалроқ 2025 йилда Ўзбекистонда аҳолининг хорижий валюта таклифи талабдан юқори бўлгани ҳақида хабар берилган эди

Ўтган йилда Ўзбекистонда аҳоли банкларга $21,7 млрд миқдорида хорижий валюта сотиб, улардан $12 млрд сотиб олди. Натижада аҳолининг хорижий валюта таклифи талабдан $9,7 млрдга юқори шаклланди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+