11 960.090 so‘m

decrease

-71.160

13 670.380 so‘m

decrease

-94.570

152.530 so‘m

decrease

-0.710

11 960.090 so‘m

decrease

-71.160

8 соат аввал
Банк
98

Ўзбекистонда исломий банклар ва “исломий дарчалар” очиш тартиби белгиланди

Янги тартиб билан алоҳида исломий банк ташкил этиш ва анъанавий банклар таркибида “исломий дарчалар” очиш учун ҳуқуқий асослар яратилди. 

Бунда Марказий банк билан келишилган исломий молия кенгаши тузилиши, масъул раҳбар тайинланиши ва исломий молия стандартларига мувофиқлик сиёсати ишлаб чиқилиши шарт. 

Кенгаш аъзолари ҳамда раҳбар ходимлар учун маълумот, иш тажрибаси, араб тилини билиш ва AAOIFI сертификатига эга бўлиш талаблари ҳам белгиланди.

Ўзбекистонда исломий банклар ва “исломий дарчалар” очиш тартиби белгиланди

Адлия вазирлиги “Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисида”ги низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказди. Ҳужжат 2026 йил 17 июлда 3252-7-сон билан рўйхатга олинган.

“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, исломий банк фаолияти лицензия асосида амалга оширилади. Янги тартибга кўра, тадбиркорлик субъектлари алоҳида исломий банк ташкил этиши, амалдаги банклар эса ўз таркибида “исломий дарчалар” очиши мумкин.

Бунинг учун банкда Марказий банк билан келишилган исломий молия кенгаши, исломий банк фаолияти учун масъул раҳбар ходим ҳамда исломий молия стандартларига мувофиқлик сиёсати бўлиши шарт.

Исломий молия кенгаши камида уч нафар аъзодан иборат бўлади. Кенгаш раиси ва унинг ўринбосари исломшунослик ёки ушбу фанлар ўқитилган мутахассислик бўйича олий маълумотга эга бўлиши керак. Қолган аъзолардан эса молия-иқтисод, юридик ёки исломшунослик йўналишида олий маълумот талаб қилинади.

Ислом ҳуқуқи бўйича мутахассис аъзолар ушбу соҳада камида беш йиллик, техник экспертлар эса банк-молия тизими ёки ҳуқуқ соҳасида камида етти йиллик иш тажрибасига эга бўлиши лозим.

Кенгашнинг камида бир нафар аъзоси AAOIFI ташкилоти берган сертификатлардан бирига эга бўлиши шарт. 2027 йил 1 июлдан бошлаб бу талаб кенгашнинг барча аъзоларига татбиқ этилади.

Бундан ташқари, ислом ҳуқуқи бўйича барча мутахассис аъзолар араб тилини билиши, араб тилидаги бирламчи манбаларни тушуниши ва изоҳлай олиши керак.

Исломий банк фаолияти учун масъул раҳбар ходим банк ёки молия тизимида камида етти йиллик иш тажрибасига, молия-иқтисод ёки исломий молия йўналишида олий маълумотга ҳамда AAOIFI сертификатларидан бирига эга бўлиши лозим.

Шу билан бирга, Марказий банк билан келишилган банк раҳбар ходимлари ўз вазифаларини бажаришга киришгани ҳақида регуляторни беш иш куни ичида ёзма равишда хабардор қилиш талаби бекор қилинди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+