12 042.050 so‘m

increase

68.150

13 744.800 so‘m

increase

44.260

155.030 so‘m

increase

0.210

12 042.050 so‘m

increase

68.150

1 соат аввал
Иқтисодиёт
54

Ўзбекистонда бозорлар учун ягона “E-bozor” платформаси ишга туширилади

Вазирлар Маҳкамаси бозорлар ва савдо комплексларини рақамлаштириш бўйича қарор қабул қилди. Ҳужжатга кўра, “E-bozor” ягона рақамли платформаси 2026 йил 1 октябргача синов тариқасида, 2027 йил 1 мартгача эса тўлиқ амалиётга жорий этилади. Платформа орқали бозорлар паспорти, бўш расталар, савдо жойлари, ижара тўловлари ва кунлик тушумлар ҳақидаги маълумотлар юритилади.

Ўзбекистонда бозорлар учун ягона “E-bozor” платформаси ишга туширилади

Вазирлар Маҳкамаси бозорлар ва савдо комплексларини рақамлаштириш бўйича қарор қабул қилди. Ҳужжатга кўра, “E-bozor” ягона рақамли платформаси 2026 йил 1 октябргача синов тариқасида, 2027 йил 1 мартгача эса тўлиқ амалиётга жорий этилади. Платформа орқали бозорлар паспорти, бўш расталар, савдо жойлари, ижара тўловлари ва кунлик тушумлар ҳақидаги маълумотлар юритилади.

Материал:

Ўзбекистонда бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини рақамлаштириш, улардаги савдо жараёнлари ва тушумларни шаффофлаштириш бўйича янги тартиблар жорий этилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2 июлдаги 358-сон қарори билан бозорлар ва савдо комплексларида рақамлаштириш ишларини ташкил этиш ҳамда маиший коррупциянинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланди.

Ҳужжатга кўра, Солиқ қўмитаси Рақамли технологиялар вазирлиги, ҳудудий ҳокимликлар ва бошқа идоралар билан биргаликда “E-bozor” ягона рақамли платформасини яратади. Платформа 2026 йил 1 октябргача синов тариқасида ишга туширилиши, 2027 йил 1 мартгача эса тўлиқ амалиётга жорий этилиши керак.

Платформада бозорлар ва савдо комплексларининг паспорти, манзили, ихтисослашуви, иш тартиби, турғун савдо нуқталари ва савдо ўринлари сони ҳамда жойлашуви ҳақидаги маълумотлар юритилади. Шунингдек, бўш савдо расталари ва савдо жойлари очиқ эълон қилинади.

Қарорда аҳолига бозорлар фаолияти бўйича маълумот олиш, бозор маъмуриятига электрон мурожаат юбориш ва жавоб олиш имкониятини яратиш ҳам назарда тутилган.

Солиқ қўмитаси “E-bozor” платформасининг оператори этиб белгиланди. Қўмита 2026 йил 1 августгача платформанинг лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиши, 2027 йил 1 февралгача эса уни киберхавфсизлик талаблари бўйича экспертизадан ўтказиши керак.

Ҳар бир бозор ва савдо комплексига солиқ ходимлари бириктирилади. Улар бозор фаолияти самарадорлигини кунлик таҳлил қилиб боради, “E-bozor” платформасида акс эттирилган кунлик тушумлар ҳаққонийлигини жойларда мониторинг қилади.

Қарорга кўра, 2026 йил 1 октябргача бозорлар ва савдо комплекслари ҳақидаги маълумотлар платформага киритилиши керак. 2026 йил 1 декабргача эса бозорларда амалда жорий этилган ахборот тизимлари Адлия вазирлиги, Кадастр агентлиги ва бошқа манфаатдор идоралар тизимлари билан “Электрон ҳукумат” идоралараро интеграция платформаси орқали боғланади.

Бозорлар ҳудудидаги автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида тўловларни ягона QR-код орқали амалга ошириш имконияти яратилади. Шунингдек, бозор ва савдо комплекслари ҳудудида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларини тўлиқ онлайн назорат-касса техникалари билан таъминлаш ёки онлайн тўловлар учун QR-кодли ёрлиқлар ўрнатиш бўйича чоралар кўрилади.

Ҳокимликларга эса 2026 йил 1 сентябргача қарорга илова қилинган рўйхатдаги бозорлар ва уларга туташ автотураргоҳларни тўлиқ рақамлаштириш ҳамда “E-bozor” платформасига интеграция қилиш вазифаси юклатилган. 2026 йил 1 августгача бозорлар инфратузилмаси, ёнғин хавфсизлиги ва санитария ҳолатини яхшилаш, хавфсизликни таъминлаш учун техник воситалар ўрнатилиши керак.

Қарорга илова қилинган рўйхатда республика бўйича юзлаб бозор ва савдо комплекслари келтирилган. Улар орасида Тошкент шаҳридаги “Янгиобод ихтисослашган бозори”, “Эски-Жува деҳқон бозори”, “Чорсу буюм савдо комплекси”, “Чилонзор буюм савдо комплекси”, “Ўрикзор савдо комплекси”, “Фарҳод деҳқон бозори” ва бошқа йирик савдо объектлари ҳам бор.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+