Ўзбекистонда банклар таклиф этаётган VISA карталар қандай қулайликларга эга?
Хорижга чиққанда энг асосий ҳамроҳ — тўлов карталаридир. Pinkod банклар томонидан таклиф этилаётган VISA карталарнинг афзалликлари ва уларнинг ўзига хос жозибадорлигини жамлади.
Шунингдек, таҳририят жамоатчилик фаоллари ва блогерлардан хорижга чиққанда қайси банкнинг VISA картасидан фойдаланишларини ҳам ўрганди.

Нима учун саёҳат давомида хорижий карталар керак бўлади?
Саёҳат давомида хорижий банк карталарининг бўлиши замонавий ва хавфсиз молиявий бошқарувнинг муҳим бир қисмидир. Чет элга чиққан одам ўзи билан катта миқдорда нақд пул олиб юришга мажбур бўлиши мумкин, бу эса хавфли, ноқулай ва баъзида амалий жиҳатдан ҳам имконсиз ҳисобланади. Айнан шундай ҳолатларда хорижий тўлов тизимларига мос келадиган банк карталари катта ёрдам беради.
Биринчидан, хорижий карталар орқали ҳар қандай давлатда бемалол тўловларни амалга ошириш мумкин. Бу карталар VISA ёки бошқа халқаро тўлов тизимларига уланган бўлиб, деярли барча меҳмонхоналар, ресторанлар, дўконлар ва транспорт хизматларида қабул қилинади. Айниқса, саёҳат давомида харажатлар олдиндан режалаштирилмаган ҳолатларда, масалан, қўшимча тунаш, шошилинч тиббий хизмат, авиачиптани ўзгартириш ёки янги чипталарни харид қилиш каби заруратлар юзага келса, карта орқали тўлов қилиш тез, қулай ва ишончли ҳисобланади.
Иккинчидан, хорижий карталар валюта айирбошлаш муаммосини осонлаштиради. Чет элда маҳаллий валютани топиш ёки алмаштириш ҳар доим ҳам фойдали курсда бўлмаслиги мумкин. Халқаро карта орқали тўлов қилинса, банк ўша кунги курс бўйича автоматик равишда валютани конвертация қилиб беради, бу эса ортиқча тўловлар ва пул йўқотишларнинг олдини олади.
Учинчидан, хавфсизлик жиҳатидан ҳам хорижий карта нақд пулга нисбатан анча афзал. Картани йўқотиш ҳолатида уни тезда блоклаб қўйиш, банк билан боғланиб ёрдам олиш мумкин. Аммо катта миқдорда нақд пул йўқолса, уни қайтариб олиш имконсиз бўлиши мумкин.
Тўртинчидан, замонавий давлатларда рақамли тўловлар жуда кенг тарқалган. Айниқса, Европа мамлакатлари, АҚШ, Канада, Япония ва Жанубий Корея каби ривожланган давлатларда одамлар асосан карта, телефон ёки бошқа рақамли қурилмалар орқали тўлов қилади. Нақд пулдан фойдаланиш эса тобора камайиб бормоқда. Шу сабабли хорижий карта билан қулайлик даражаси янада ортади.
Ва ниҳоят, хорижий банк картаси орқали ота-она, яқинларингиз сизга осонлик билан пул юбориши мумкин. Айниқса, саёҳат узоқ давом этса ёки режалаштирилмаган харажатлар пайдо бўлса, бу жуда муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Саёҳат учун энг яхши халқаро карталар
Visa Classic карталари
Ушбу турдаги карталар ўз мижозларига премиум имконият ва имтиёзларни тақдим этмайди. Бироқ, улар асосий халқаро тўловларни амалга ошириш, онлайн харидлар қилиш, чет элда нақд пул ечиб олиш ва саёҳат давомида кундалик эҳтиёжлар учун етарлича қулайлик яратади.
Visa Classic карталари халқаро тўлов тизимига уланган бўлиб, кўплаб давлатларда кенг тарқалган терминал ва банкоматларда фойдаланиш мумкин. Улар арзонроқ нархда чиқарилади ва хизмат ҳақи нисбатан паст бўлиб, оддий фойдаланувчилар учун тежамкор вариант ҳисобланади.
Шунингдек, бу карталар орқали онлайн хизматлар — меҳмонхона бронь қилиш, авиачипталар харид қилиш, рақамли платформаларда тўловлар амалга ошириш каби амаллар бажарилиши мумкин. Шу сабабли, Visa Classic карталари премиум хизматларга эҳтиёжи йўқ бўлган, лекин ишончли ва универсал халқаро карта излаётган фойдаланувчилар учун мақбул танловдир.
Банклардаги Visa Classic карталари
Visa расмий сайти маълумотларига кўра, ҳозирда Ўзбекистондаги 23 та банкда Visa Classic карталарини очтириш мумкин. Қуйида айрим банклардаги энг қулай шартлар келтирилади.
Infinbank — Visa Classic Zero
Ушбу картани банкдан чиқариш бепул амалга оширилади.
Афзалликлари:
- Ўзбекистон Республикаси ташқарида ёки ҳудудида товарлар ва хизматлар учун тўловларни карта орқали амалга ошириш — комиссиясиз.
- InFinBank АЖ банкоматларида ёки нақд пул бериш шаҳобчалари нақд пул маблағларини ечиб олиш — комиссиясиз*.
- Хориждаги банкоматлардан нақд пул ечиш (ўша давлат банки комиссиясини ҳисобга олмаганда) — комиссиясиз.
- 1 000 долларгача Visa Direct хизмати орқали исталган карталарга комиссиясиз пул ўтказиш.
- Барча конвертация амалиётлари комиссиясиз амалга оширилади.
* — UZCARD тўлов тизимининг дастурий жамланмаси орқали назорат қилинадиган банкоматлардан нақд пул ечиб олишда 1,5 фоиз комиссия ундирилади.
Ноқулайлиги:
- Минимал депозит (камаймайдиган қолдиқ талаби) — $10.
Ipak Yo‘li Bank — Visa Start валюта
Ушбу картани банкдан чиқариш бепул амалга оширилади.
Афзалликлари:
- Минимал депозит талаби мавжуд эмас.
- Карта орқали тўловлар — комиссиясиз.
- Ipak Yo‘li Bank банкоматларида ва кассаларида нақд пул ечиш ва киритиш — комиссиясиз.
Ноқулайлиги:
- Бошқа банклар банкоматларида ва кассаларида нақд пул ечишда — 2,5 фоиз комиссия ундирилади.
Kapitalbank — Visa Classic
Макзур банкда ушбу турдаги карталарни чиқаришда 25 000 сўм тўлов амалга оширилади.
Афзалликлари:
- Visa Classic берувчи имкониятлар.
- Минимал депозит талабининг мавжуд эмаслиги.
- Бепул хизмат кўрсатиш.
- Товар ва хизматлар учун тўлов комиссиясиз.
- Kapitalbank тизимида нақд пул ечиш комиссиясиз.
Ноқулайлиги:
- Бошқа банк АТМлари орқали пул ечишда 3 фоизлик комиссия олинади
Mikrokreditbank — Visa Classic
Макзур банкда ушбу турдаги карталарни чиқаришда 30 000 сўм тўлов амалга оширилади.
Афзаллликлари:
- Минимал депозит талаби мавжуд эмас.
- Банкнинг банкоматлари ёки шаҳобчалари орқали нақд пул ечиш — комиссиясиз.
Ноқулайлиги:
- Миллий валютада бошқа банкоматларда пул ечишда 1,5 фоизлик комиссия мавжуд.
- Интернет орқали нақдсиз тўловларда 0,5 фоиз комиссия бор.
Orient Finans Bank (OFB) — Visa Classic
Ушбу картани банкдан чиқариш бепул амалга оширилади.
Афзалликлари:
- ОФБ банкоматлари орқали нақд пул ечиш — фоизсиз.
- Ўзбекистон ҳудудида товар ва хизматлар учун фоизсиз.
Ноқулайлиги:
- Халқаро тўловларда 0,5 фоиз комиссия ушлаб қолинади.
- Ўзбекистон ва бошқа давлатларда нақд пул ечишда 1,5 фоиз комиссия ушлаб қолинади.
Шунингдек, Халқ банкида Visa Classic картасини очиш нархи 20 000 сўмни ташкил қилади. Шунингдек, $10 минимал депозит талаби ҳам мавжуд.
Бундан ташқари, Universalbank, Mybank, Octobank, Uzumbank ва яна бошқа банкларда Visa Classic картасини текинга чиқариш мумкин.
Қайси банкнинг Visa Classic картасини танлаш керак?
Агар сиз хорижга тез-тез чиқадиган бўлсангиз ёки халқаро тўловларни кўп амалга оширсангиз – Infinbank Visa Classic Zero сизга мос келади.
Агар сиз кўп саёҳат қилмасангиз ва карта орқали асосан Ўзбекистон ҳудудида тўлов қилмоқчи бўлсангиз – Ipak Yo‘li Bank Visa Start энг қулай вариант.
Visa Infinite карталари
Visa Infinite карталари – бу халқаро миқёсда энг юқори даражадаги банк карталаридан бири бўлиб, доимий равишда сафар қиладиган, молиявий эркинликни қадрлайдиган ва премиум хизматлардан фойдаланишни истовчи мижозлар учун мўлжалланган. Ушбу карталарни ҳозирда Ўзбекистоннинг кўплаб банкларида очиш мумкин ва улар эгасига қулайлик, хавфсизлик ҳамда эксклюзив хизматлар пакетини таклиф этади.
Visa Infinite эгаларига биринчи навбатда саёҳат билан боғлиқ бир қатор имтиёзлар тақдим этилади. Уларга дунё бўйлаб 1000 дан ортиқ аэропортлардаги VIP бизнес-залларга йилига 6 мартагача бепул кириш, Тошкент халқаро аэропортидаги CIP-залдан йилига 10 мартагача фойдаланиш, Fast Track хизматидан навбатсиз ўтиш, йилига 6 мартагача бепул багаж ўраш ва бизнес-класс такси хизмати киради. Кўплаб карталарда халқаро роуминг учун 3 ГБ трафик ҳам тақдим этилади.
Шунингдек, карта эгаларига 1 миллиондан 2,5 миллион АҚШ долларигача бўлган саёҳат суғуртаси, йўқолган багаж ва рейс кечикиши учун компенсация, 24/7 консерж хизмати, бронь қилиш, автомобиль ижараси, ресторан буюртмаси каби хизматлар кўрсатилади. Булар билан бирга, меҳмонхоналар, ресторанлар, бутиклар ва саёҳат хизматларида эксклюзив чегирмалардан фойдаланиш имконияти ҳам мавжуд.
Карта имтиёзлари билан тўлиқроқ бу ерда батафсил танишиб чиқиш мумкин.
Турли банклардаги Visa Infinite карталари
“Ўзмиллийбанк” (NBU) — Visa Infinite
Карта чиқариш нархи иш ҳақи лойиҳасида қатнашувчилар учун — 2,5 млн сўмни, норезидентлар учун эса 5 млн сўмни ташкил қилади.
Афзалликлари:
- Саёҳат ва харидлар учун тўлиқ суғурта — 2,5 миллион АҚШ долларигача.
- 24/7 консерж хизмати ва виртуал ёрдамчи.
- Туркия ва Европа аэропортларида Fast Track хизматидан чексиз фойдаланиш.
- Дунё бўйлаб 1 200 та бизнес залга йилига 6 марта бепул кириш.
- Тошкент халқаро аэропортида йилига 10 марта Fast Track ва бизнес-зал хизмати.
- Йилига 6 марта бепул багаж ўраш ва бизнес-класс такси хизмати.
Ноқулайлиги:
- Бошқа банклардаги Visa Infinite карталарига нисбатан юқорироқ нарх.
- Минимал депозит (камаймайдиган қолдиқ талаби) — $200.
“Агробанк” — Visa Infinite
Карта чиқариш ва хизмат кўрсатиш нархи 200 000 сўм. Агар индивидуал дизайн танланса — қўшимча 75 000 сўм тўланиши керак.
Ойлик абонент тўлови 6 АҚШ доллари (ҚҚС билан). Агар бир ой ичида харидлар айланмаси 4 000 АҚШ долларидан ошса — бепул.
Афзалликлари:
- Сафар давомида тиббий ёрдам ва йўқотилган багаж суғуртаси.
- 24/7 шахсий ёрдам (Concierge Service): меҳмонхона бронь қилиш, ресторан буюртма қилиш, автомобиль ижараси ва бошқа хизматлар.
- 900+ премиум меҳмонхонада бепул кечалар, кечиктирилган чиқиш ва хонани янгилаш имконияти.
- Дунё бўйлаб 1 000+ ВИП-аэропорт залларидан фойдаланиш.
- Айрим аэропортларда тезлаштирилган божхона ва хавфсизлик назорати.
- Ресторанлар, бутиклар ва саёҳат хизматларида эксклюзив чегирмалар.
Ноқулайлиги:
- Карта чиқаришда $200 миқдорида суғурта депозити талаб қилинади.
“Ўзсаноатқурилишбанк” (SQB) — Visa Infinite
Картани чиқариш Ўзбекистон фуқаролари учун — 1,200,000 сўм.
Афзалликлари:
- Консерж хизмати: бронь қилиш, етказиб бериш, тадбирларни ташкил этиш — рус ва инглиз тилларида ёрдам. Дунё бўйлаб 6 000 дан ортиқ хизмат кўрсатувчиларга кириш.
- Тошкент аэропортидаги CIP-зал: йилига 10 маротаба фойдаланиш.
- DragonPass орқали халқаро ВИП-заллар: йилига 6 маротаба кириш.
- Бепул багаж ўраш: йилига 6 маротаба.
- Тиббий суғурта: бутун оила учун, 2 500 000 АҚШ долларигача.
- Харидларни 90 кунгача ҳимоя қилиш: (йўқотиш ёки шикастланиш ҳолатларида).
- Рейс ёки багаж кечикишида компенсация: 4 соатдан бошлаб.
- SQB сейф ҳужайраси карта эгасига бепул тақдим этилади.
- Камроқ камаймайдиган депозит миқдори: $50.
Ноқулайлиги:
- Хорижда банк кассалари, банкоматлар ва маҳаллий банкларнинг халқаро тўлов терминаллари орқали нақд пул ечишда 2 фоизлик комиссия мавжуд.
Эслатма: деярли барча банклар имтиёзлардан фойдаланиш учун 35 кун ичида (охирги 5 кун ҳисобга олинмайди) камида 6 млн сўмлик (ёки эквивалент валютадаги) харид талаб этилади.
Aloqabank — Ferz Card
Картани чиқариш нархи 200 000 сўм.
Афзалликлари:
- Хизмат кўрсатиш учун алоҳида премиал офис, шахсий ёндашув ва юқори даражадаги сервис.
- Тошкент халқаро аэропортидаги CИП-залга чексиз кириш имконияти.
- 2 500 000 АҚШ долларигача қопланувчи саёҳат суғуртаси.
- Саёҳат учун 3ГБ роуминг.
- Банкнинг турли ҳамкорларидан имтиёзлар.
- Тошкент шаҳри аэропортида премиал такси хизматидан йилига 6 марта фойдаланиш имконияти.
- Минимал депозит талаби мавжуд эмас.
- Aloqabank кассаларида нақд пул ечиш — 0%.
Ноқулайлиги:
Карта ҳисобварағига хизмат кўрсатиш:
- Миллий валютада — ойига 200 000 сўм*.
- Хорижий валютада — ойига 15 АҚШ доллари*.
*Ойига 12 000 000 сўм миқдорида нақд пулсиз ҳисоб-китоб амалга оширилганда комиссия олинмайди.
Kapitalbank — Visa Infinite
Картани чиқариш нархи 200 000 сўм.
Афзалликлари:
- Kapitalbank банкоматлари орқали фоизсиз нақд пул ечиш.
- Минимал депозит талаби мавжуд эмас.
- Капиталбанк тармоғида банк Виса карталари бўйича нақд пул маблағларини олиш бўйича транзаксияларни амалга оширишда комиссия ундирилмайди.
- GCAS — глобал мижозларни қўллаб-қувватлаш хизмати.
- Харидларни ҳимоя қилиш (Purchase Protection).
- Аэропортга етиб келиш/кетишда ёрдам (Меэт & Assist хизмати).
- LoungeKey дастури орқали халқаро бизнес залларига кириш.
- Саёҳат учун тўлиқ суғурта — $1 000 000 гача.
- Тошкент халқаро аэропортидаги CИП-залга бепул кириш.
- Dragon Pass орқали бизнес-залларга бепул кириш.
- $2 500 000 гача саёҳат суғуртаси.
- Аэропортдан бизнес-класс таксида етказиб бериш хизмати.
- Багажни бепул ўраш хизмати.
- Халқаро аэропортларда Fast Track — навбатсиз ўтиш имтиёзи.
- Интернет роуминг учун чегирмалар ёки трафик имтиёзлари.
Ноқулайлиги:
P2P ўтказмаларда 0,5 фоиз комиссия мавжуд.
“Даврбанк” — Visa Infinite
Картани чиқариш нархи 200 000 сўмни ташкил этади.
Афзалликлари:
- Консерж хизмати: бронь қилиш, етказиб бериш, тадбирларни ташкил этиш — рус ва инглиз тилларида ёрдам. Дунё бўйлаб 6 000 дан ортиқ хизмат кўрсатувчиларга кириш.
- Тошкент аэропортидаги CIP-зал: йилига 10 маротаба фойдаланиш.
- DragonPass орқали халқаро ВИП-заллар: йилига 6 маротаба кириш.
- Бепул багаж ўраш: йилига 6 маротаба.
- Тиббий суғурта: бутун оила учун, 2 500 000 АҚШ долларигача.
- Visa Infinite доирасидаги қолган имтиёзлар.
- Йиллик бепул хизмат кўрсатиш.
Ноқулайлиги:
- Нисбатан юқори бўлган минимал депозит (камаймайдиган қолдиқ) талаби — $200.
- Картанинг амал қилиш муддати 3 йилни ташкил қилади. Мисол учун, Aloqabank ва Kapitalbank’да бу муддат 5 йил.
Эслатма: барча банклардаги саёҳат билан боғлиқ имтиёзлар 2025 йил охиригича амал қилади. Ушбу муддат тугагандан сўнг ҳамкорликлар яна узайтирилиши ёки тугаши мумкин.
Ipak Yo‘li Bank — Visa Infinite
Картани онлайн чиқариш нархи 187 500 сўмни, банкка бориб чиқариш эса 375 000 сўмни ташкил қилади.
Афзалликлари:
- Ipak Yo‘li Bank банкоматларида комиссиясиз нақд пул ечиб олиш ва тўлдириш.
- 3 ГБ роуминг трафик(бошқа банклардаги Infinite карталарида ҳам мавжуд).
- DragonPass орқали бизнес-залларга 6 мартагача бепул кириш.
- Йилига 10 марта Тошкент Халқаро Аэропортида CИП-залга бепул кириш.
- $2 500 000 гача саёҳат суғуртаси.
- Халқаро аэропортларда Fast Track.
- Тошкент Халқаро Аэропортида Анжир бизнес-лоунжга бепул кириш.
- Йилига 6 марта Тошкент Халқаро Аэропортидан бепул бизнес-класс такси.
- Хизматлар ва тўловларда комиссия йўқ.
Ноқулайлиги:
- Картага хизмат кўрсатиш нархи — $4.99/ой.
- Нисбатан юқори бўлган минимал депозит (камаймайдиган қолдиқ) талаби — $200.
Asia Alliance Bank — Visa Infinite
Мазкур банкда ҳам картани чиқариш нархи 200 000 сўмни ташкил этади.
Афзалликлари:
- Бепул CIP-залга кириш - йилига 10 маротабагача 35 кун ичида 6 000 000 сўмдан ортиқ харидлар амалга оширилганда.
- Аэропортдан бепул трансфер - йилига 6 марта.
- Visa Infinite доирасидаги барча имтиёзлар(машина ва меҳмонхона ижарасида, Амирсой масканида чегирма ваҳоказо).
- Банкнинг валюта терминаллари орқали нақд пул ечиб беришда комиссия олинмайди.
- Товар ва хизматлар учун тўловларда комиссия мавжуд эмас.
Ноқулайлиги:
- Бошқа банк банкоматлари ёки нақд пул бериш шаҳобчаларидан пул ечишда 1 фоиз комиссия ушлаб қолинади (бошқа банк комиссиясини ҳисобга олмаганда).
- Humo ва Uzcard тизимига уланган банкоматларда пул ечишда 1,5 фоиз комиссия мавжуд.
- Суғурта депозити $150.
KDB Uzbekistan — Visa Infinite
Мазкур картани банкдан эммисия қилиш бепул тарзда амалга оширилади.
Афзалликлар:
- ВИП залларга йилига 6 марта бепул кириш.
- $1 000 000 гача шахсий ва $2 500 000 гача оилавий саёҳат суғуртаси.
- Visa Infinite карталарига хос бошқа барча халқаро имтиёзлар ва хизматлар.
Ноқулайлиги:
- Картани олиш учун $200 миқдорида депозит талаби мавжуд.
Orient Finans Bank — Visa Infinite
Картани банкдан чиқариш нархи 200 000 сўмни ташкил қилади.
Афзалликлари:
- Visa Infinite доирасидаги барча имконият ва чегирмалар, жумладан:
Бепул CIP-залга кириш - йилига 10 маротабагача 35 кун ичида 6 000 000 сўмдан ортиқ харидлар амалга оширилганда. - 3 ГБ роуминг трафик(бошқа банклардаги Infinite карталарида ҳам мавжуд).
- DragonPass орқали бизнес-залларга 6 мартагача бепул кириш.
- Йилига 10 марта Тошкент Халқаро Аэропортида CИП-залга бепул кириш.
Ноқулайлиги:
- Камроқ амал қилиш муддати — 3 йил.
- $200 минимал суғурта талаби мавжуд.
- Абонент тўлови (йил) — 60 АҚШ доллари.
- Чет элда нақд пул олишда 1,5 фоизлик комиссия ундирилади.
“Бизнесни ривожлантириш банки” (BRB) — Visa Infinite
Картани банк хизматлари марказлари орқали чиқарганда 200 000 сўм комиссия олинади. Масофавий банк хизматлари орқали буюртма қилинганда бу миқдор 160 000 сўмни ташкил қилади.
Афзалликлари:
- Камроқ минимал депозит талаби — $50 ёки 500 000 сўм.
BRB Visa карталаридан банк тизимидаги Visa халқаро тўлов тизими терминаллари орқали нақд маблағларини ечиш бепул.
Visa Infinite доирасидаги барча имтиёзлар, жумладан:
- 3 ГБ роуминг трафик(бошқа банклардаги Infinite карталарида ҳам мавжуд).
- DragonPass орқали бизнес-залларга 6 мартагача бепул кириш.
- Йилига 10 марта Тошкент Халқаро Аэропортида CИП-залга бепул кириш.
- $2 500 000 гача саёҳат суғуртаси.
- Халқаро аэропортларда Fast Track.
- Тошкент Халқаро Аэропортида Анжир бизнес-лоунжга бепул кириш.
- Йилига 6 марта Тошкент халқаро аэропортидан бепул бизнес-класс такси.
Ноқулайлиги:
- Картага хизмат кўрсатиш ойлик 5 АҚШ доллари (Савдо терминаллари ва интернет савдо дўконларидан ойига 500 АҚШ доллари ундан ортиқ нақдсиз операция бажарилса бепул).
- Бошқа банкларга қарашли банкомат ва терминаллари орқали нақд пул ечишда 2 фоиз комиссия олинади.
Mikrokreditbank — Visa Infinite
Картани чиқариш нархи кўплаб банклардаги каби 200 000 сўмни ташкил қилади.
Афзалликлари:
- Камроқ минимал депозит талаби — $30.
- Ойлик абонент тўлови ёки хизмат кўрсатиш ҳаққи мавжуд эмас.
- 3 ГБ роуминг трафик(бошқа банклардаги Infinite карталарида ҳам мавжуд).
- DragonPass орқали бизнес-залларга 6 мартагача бепул кириш.
- Йилига 10 марта Тошкент Халқаро Аэропортида CИП-залга бепул кириш.
- $2 500 000 гача саёҳат суғуртаси.
- Халқаро аэропортларда Fast Track.
- Тошкент Халқаро Аэропортида Анжир бизнес-лоунжга бепул кириш.
- Йилига 6 марта Тошкент Халқаро Аэропортидан бепул бизнес-класс такси.
Ноқулайлиги:
- Хориж банк кассалари ва банкоматлардан нақд пул олиш — 1,5 фоиз.
- Ўзбекистон ҳудудий банклари кассалари, маҳаллий тўлов тизимлари терминаллари ва банкоматлари орқали нақд пул ечиш (миллий валютада) — 1 фоиз.
- Интернет ва чет эл мамлакатларида товарлар ва хизматлар учун нақдсиз тўловлар — 0,5 фоиз.
Шунингдек, Pinkod таҳририяти бир қанча жамоатчилик фаоллари ва блогерларнинг хорижга чиққанда қайси банкнинг VISA карталаридан фойдаланиши билан ҳам қизиқди.
Қобил Хидиров, блогер, Davletovuz Telegram канали асосчиси:
Kapitalbank’нинг VISA дебет картасидан ва InfinBank’нинг VISA дебет кредит картасидан фойдаланади.
Нурбек Алимов, блогер, Alimoff Telegram канали асосчиси:
Hamkorbank’нинг VISA картасидан фойдаланади ва бошқаларга ҳам шуни тавсия этади.
Юнус Бўронов, блогер, Platformauzb Telegram канали асосчиси:
Aloqabank’нинг VISA картасидан фойдаланиб келади.
Банк ва молия янгиликларига ихтисослашган Bankxabar Telegram канали асосчиси:
Asakabank’нинг Mastercard картасини ишлатади ва бошқаларга ҳам шуни тавсия этади.
Муҳрим Аъзамхўжаев, журналист, Muhrim Telegram канали асосчиси:
2017 йилдан бери Infinbank’нинг VISA-карталарини ишлатаман. Бошқалардан нима афзаллиги бор, аниқ билмайман, қизиқмаганман ҳам. Шунчаки, валюта конвертацияси очилганида шу банкдан VISA-карта очтирганман ва шундан бери шу банк визаларини ишлатаман.
Шуҳрат Қурбонов, Kurbanoff.net Telegram канали асосчиси, HUMO’нинг собиқ раҳбари:
Чет элда асосан мультикартани - HUMO-Visa картасидан фойдаланаман. Кейин авиабилет сотиб олиш, премиум хизматлардани фойдаланиш (страховка, бизнес лаунж) учун Orient Finasn Bank’дан Visa Infinite ишлатаман, аёлим Ипак йули банкидан Visa Platinum ишлатади. Лекин чет элда кунлик туловларга тепада айтган Humo-Visa кобейдж картаси ишлатиб келаябман 2-3 йилдан бери.
Исмоил Туропов, Bankers.uz нашри асосчиси ва раҳбари:
“Бюджетный”роқ вариант:
Ipak Yo‘li Bank’дан VISA классик, очиш ҳам текин, ортиқча депозит йўқ, лекин ҳеч қанақа премиум имкониятлар бермайди. Ёки Kapitalbank ва Hamkorbank’да ҳам VISA’нинг энг оддий турларини очса ҳам шу шартлар. Юқоридаги 3 та банкда иловалар нисбатан қулай.
Сал премиум вариант:
“Ўзсаноатқурилишбанк”дан VISA Infinite ёки Mastercard World Elite (очиш 100 доллар) ёки AloqaBank’нинг FERZ картаси. Булар премиум имкониятлар беради: аэропортда текин залдан ўтиш, бепул кофе ичиш ва таксилар текин.
Гулноза Алимова, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги матбуот котиби:
Сўнгги 3 йилда фақат Халқ банкининг VISA картасидан фойдаланганман. Бирор марта уялтирмади. Xazna иловаси орқали конвертация қилиш ҳам жуда осон ва валюта курси арзонроқ.
Бироқ бошқа банк VISA ё Mastercard кардлари берадиганидек премиум сервислари йўқ ҳозирча.
Акмал Назаров, Ўзбекистон стол тенниси федерацияси матбуот котиби, Марказий банк раисининг собиқ матбуот котиби:
А.Назаров VISA карталар бўйича охирги йилларда барча банкларда тизим яхши йўлга қўйилганини билдирди. Шахсан ўзи эса 3-4 йилдан бери Ipak Yo‘li Bank’нинг VISA картасидан фойдаланишини маълум қилди.