11 903.150 so‘m

decrease

-62.360

13 329.150 so‘m

decrease

-108.120

146.750 so‘m

increase

0.790

11 903.150 so‘m

decrease

-62.360

10 декабрь, 2025
Банк
4364

Ўзбекистонда банк омонат ва кредитлари бўйича фоиз ставкалари қандай ўзгармоқда?

Миллий валютадаги муддатли депозитлар ўртача ставкаси 19% гача, жами кредитлар бўйича ставкалар эса 20,1% гача пасайди. Декабрь ойи ҳолатига кўра эса, микроқарзлар бўйича ўртача ставка 31,7%ни, автокредитлар бўйича ўртача йиллик ставка 23,5%ни ташкил этади. банклар кесимидаги ставкалар бўйича батафсил:

Ўзбекистонда банк омонат ва кредитлари бўйича фоиз ставкалари қандай ўзгармоқда?
Фото: AI / Pinkod.uz

Марказий банк банк тизимидаги ўртача тортилган фоиз ставкалари бўйича янги маълумотларни эълон қилди. Янгиланган кўрсаткичлар кредит ва депозитлар бозорида пасайиш тенденцияси давом этаётганини кўрсатмоқда.

Миллий валютадаги омонатлар

Октябрь ойида миллий валютадаги муддатли депозитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкаси 19,0 фоизни ташкил этди. Бу сентябрь ойидаги 19,3 фоизга нисбатан бироз паст. Йил бошидан буён эса умумий пасайиш 0,6 фоиз бандни ташкил қилмоқда.

1 йилдан ортиқ муддатли омонатлар учун банклар ўртача 20,9% таклиф қилмоқда. Ушбу кўрсаткич йил бошидан бери 1,4 фоизга камайган.

Жисмоний шахслар учун депозит ставкаларида пасайиш кузатилган. Мазкур кўрсаткич ой давомида 0,4 фоизга тушиб, 20,9 фоизни ташкил этган. 

Инфляция ҳисобга олинганда, аҳоли омонатларининг реал даромадлилиги 8,2 фоизни ташкил қилмоқда.

Кредитлар

Миллий валютадаги жами кредитлар бўйича ўртача ставка 20,1% фоизгача тушди. Бу нафақат сентябрь ойидаги (21,2%) балки йил бошидаги (21,6%) даражага нисбатан ҳам сезиларли пасайишдир.

Жисмоний шахсларга йўналтирилган кредит турлари (истеъмол, автокредит, ипотека ва бошқалар) бўйича фоизлар аста-секин пасайишда давом этмоқда. Октябрь ойида ўртача ставка 22,6 фоизни ташкил этган бўлиб, ўтган ойга нисбатан 0,1 фоизга пастлаган.

Кредитларнинг муддатига қараб фарқ сақланиб қолмоқда:

  • Қисқа муддатли кредитлар (1 йилгача) — 27,2%
  • Узоқ муддатли кредитлар — 22,5% атрофида

Микроқарзлар

8 декабрь ҳолатига кўра, банклар кесимидаги микроқарзлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 31,7 фоизни ташкил қилмоқда. Бу ўтган ҳафтадаги энг паст даражадан 0,3 фоиз юқори.

Банклар бўйича энг паст фоизли микроқарзлар:

  • Madad Invest Bank — 22,6%
  • Алоқабанк — 23,0%
  • Трастбанк — 23,9%

Энг юқори фоиз таклиф қилаётган банклар:

  • Анорбанк — 40,9%
  • Tenge Bank — 40%
  • Ипотека банк — 38%

Автокредитлар

1 декабрь ҳолатига кўра, банклардаги автокредитлар бўйича ўртача йиллик фоиз ставкаси 23,5 фоизни ташкил этмоқда.

Энг паст ставкалар:

  • Ипотека Bank — 20%
  • Garant Bank — 20,3%
  • Davr Bank — 20,3%

Юқори ставкалар:

  • Трастбанк — 26,6%
  • Микрокредитбанк — 25,9%
  • Асакабанк — 25,5%

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+