12 140.910 so‘m

increase

17.530

14 053.100 so‘m

decrease

-41.540

149.410 so‘m

increase

0.220

12 140.910 so‘m

increase

17.530

03 октябрь, 18:24
Банк

Ўзбекистонда банк кредитлари бўйича фоиз ставкалари қандай ўзгармоқда?

Ўзбекистонда кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкалари апрель ойидаги энг паст даражадан сўнг кетма-кет тўрт ой давомида ошиб, август ойида 24,1 фоизга етди. 

Шу билан бирга, микроқарзлар бўйича ўртача ставка 33,8 фоизгача тушиб, кузатувлар бошланганидан бери энг паст даражага етди, автокредитлар бўйича эса бу кўрсаткич 24 фоизни ташкил этмоқда.

Банклар кесимидаги ўртача фоиз ставкалари ҳақида батафсил:

Ўзбекистонда банк кредитлари бўйича фоиз ставкалари қандай ўзгармоқда?
Фото: AI / Pinkod.uz

Ўзбекистонда аҳолига ажратиладиган кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси кетма-кет тўрт ой давомида кўтарилмоқда. 2025 йил апрель ойида миллий валютадаги кредитларнинг ўртача ставкаси сўнгги йиллардаги энг паст даражага — 22,6 фоизгача тушган эди.

Шундан буён фоизларда босқичма-босқич ўсиш кузатилмоқда. Жумладан кўрсаткич май ойида 23,1 фоиз, июнда 23,7 фоиз, июлда 23,8 фоиз, августда эса 24,1 фоизга етди. 

Марказий банк сентябрь учун умумий ўртача ставкани ҳали эълон қилмаган. Аммо 29 сентябрда эълон қилинган маълумотга кўра, жисмоний шахсларга ажратилаётган кредитлар бўйича ўртача ставка 23,7 фоизни ташкил қилган. Бу эса сентябрь ойида фоизларнинг бироз пасайиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Микроқарзлар

29 сентябрь ҳолатига кўра, микроқарзлар бўйича банклар кесимидаги ўртача фоиз ставкаси кузатувлар бошланганидан бери энг паст даражага — 33,8 фоизгача тушди. Бу ўтган ойга нисбатан 2,1 фоизга кам.

Банклар ичида энг паст ставкани ҳали ҳам Алоқабанк таклиф қилмоқда — 24,8 фоиз. Бироқ бу кўрсаткич бир ой ичида 2 фоизга ошган. Кейинги ўринларда Трастбанк (25,9 фоиз) ва ОФБ (26 фоиз) қайд этилган.

Энг юқори ставка эса TBC банкда кузатилди — 44,5 фоиз. Бу ўтган ойнинг шу даврига нисбатан қарийб 2,2 фоиз пунктга ошганини билдиради. Шунингдек, Анорбанк (40,5 фоиз), Tenge bank (39,7 фоиз) ва Apex bank (39,6 фоиз) ҳам нисбатан юқори фоизлар билан ажралиб турибди.

Автокредитлар

Автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставка ҳозирда 24 фоизни ташкил қилмоқда. Бу ўтган ойга нисбатан 0,3 фоиз юқори.

Банклар орасида энг паст фоизли автокредитни Ипотека банк тақдим этмоқда — 19,7 фоиз (ўтган ойга нисбатан 1 пунктга камайган). ОФБ, БРБ ва Гарант банк’ларда ҳам ўртача ставкалар нисбатан пастлигича қолмоқда.

Нисбатан юқори кўрсаткичлар Hamkorbank, Инфинбанк ва Мадад Инвест банкларда кузатилиб, бу ерда ўртача ставка 27,6 фоиздан 27,9 фоизгача етмоқда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+