12 084.100 so‘m

increase

16.340

14 197.610 so‘m

increase

56.610

146.720 so‘m

increase

1.080

12 084.100 so‘m

increase

16.340

19 сентябрь, 15:47
Банк

Ўзбекистон Евроосиё тараққиёт банки акциялари учун $168 млн тўлайди

Президентнинг 16-сентабрдаги қарорига кўра, Ўзбекистон ЁТБ устав капиталидаги 777 мингдан ортиқ акцияни сотиб олади. Улардан 168 минг донасига ($168,4 млн) 2025–2027 йилларда босқичма-босқич тўлов амалга оширилади, қолган қисми эса талаб қилинганда тўланади.

Ўзбекистон Евроосиё тараққиёт банки акциялари учун $168 млн тўлайди
Фото: AI / Pinkod.uz

Президентнинг 16-сентабрдаги қарори билан Ўзбекистоннинг Евроосиё тараққиёт банки (ЁТБ) акцияларини сотиб олиш жадвали тасдиқланди.

Унга кўра, Ўзбекистон банк устав капиталидаги ҳар бири $1000 қийматга эга 777 777 дона акцияни сотиб олади. Шундан 168 411 таси (21,7%) учун ҳақ тўланади, қолганлари эса талаб қилинганда тўланади.

Умумий тўлов суммаси $168,411 млн этиб белгиланди. Дастлабки $10 млн маблағ қарор кучга кирганидан бир ҳафта ўтиб — 23-сентабргача тўланади. Қолган қисми эса 2026–2027 йиллар давомида тенг улушларда ($79,205 млн дан) амалга оширилади.

Шунингдек, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ЁТБ билан ҳамкорлик бўйича ваколатли орган этиб тайинланди. Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев ҳамкорлик бўйича мухтор вакил, инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Хуррам Тешабоев эса унинг ўринбосари этиб белгиланди.

ЁТБ — халқаро молиявий институт бўлиб, аъзо давлатларнинг иқтисодий ўсишини қўллаб-қувватлаш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва инвестициялар орқали Евроосиё минтақасида интеграция жараёнларини ривожлантиришни мақсад қилади.

Банк 2006 йилда Россия ва Қозоғистон томонидан ташкил этилган. Кейинчалик унга 2009 йилда Арманистон ва Тожикистон, 2010 йилда Беларус, 2011 йилда Қирғизистон аъзо бўлган. ЁТБнинг устав капитали $7 млрдни ташкил қилади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+