12 001.940 so‘m

increase

4.110

13 973.860 so‘m

increase

5.990

166.670 so‘m

decrease

-0.640

12 001.940 so‘m

increase

4.110

2 соат аввал
Иқтисодиёт
39

Ўзбекистонда хусусий театрлар ва кино саноатини қўллаб-қувватлаш учун янги имтиёзлар жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳаси ходимлари билан учрашувда театр ва кино саноатини қўллаб-қувватлаш бўйича янги чораларни эълон қилди.

1 сентябрдан хусусий театрлар ва театр-студияларига саҳна асарлари яратиш харажатлари, ижара тўловининг бир қисми ҳамда сотилган чипталар учун қўшимча гонорар бюджетдан қоплаб берилади.

Кино соҳасида эса давлат буюртмаси асосидаги фильмлар учун реклама харажатларига қўшимча маблағ ажратилиб, намойишдан тушган даромаднинг бир қисми продюсер ва ижодий гуруҳга берилади.

Ўзбекистонда хусусий театрлар ва кино саноатини қўллаб-қувватлаш учун янги имтиёзлар жорий этилади

Бугун, 1 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳаси ходимлари билан учрашув ўтказди. Учрашувда театр ва кино соҳасини ривожлантириш, ижодий эркинликни кенгайтириш ҳамда хусусий секторни қўллаб-қувватлаш бўйича қатор янги чоралар белгиланди.

Пойтахтдаги бир қатор театрлар ҳолати ўрганилгач, Миллий қўғирчоқ театри, Муқимий номидаги академик театр ва Ёшлар театрига замонавий қиёфа олиб кириш бўйича ишлар бошлаб юборилди.

Ўтган йили Алишер Навоий театрига молиявий, ижодий ва ташкилий масалаларни мустақил ҳал қилиш ваколати берилгани ўзини оқлагани қайд этилди. Энди ушбу тажриба кенгайтирилиб, шу йилнинг ўзида Муқимий, Бердақ ва Миллий қўғирчоқ театрларига ҳам шундай имконият берилади.

Хусусий театрлар ва театр-студияларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 1 сентябрдан бошлаб уларга ҳар йили 50 та саҳна асари яратиш харажатлари давлат томонидан қоплаб берилади. Шунингдек, давлат маданият объектлари уларга бепул фойдаланиш учун ажратилади. Агар хусусий театр бино ижарага олса, ойига 20 миллион сўмгача ижара харажати бюджетдан қопланади.

Давлат ва хусусий театрлар учун яна бир рағбатлантирувчи механизм жорий этилади. Эндиликда спектакль учун сотилган ҳар бир чипта учун бюджетдан қўшимча 10 минг сўм гонорар ажратилади. Яъни театр мингта чипта сотса, унга қўшимча 10 миллион сўм берилади. Агар спектакль ҳудудларга чиқиб намойиш қилинса, гонорар миқдори ҳар бир чипта учун 20 минг сўмни ташкил этади.

Кино соҳасида ҳам қатор янгиликлар назарда тутилмоқда. Шу йилнинг 1 сентябридан давлат буюртмаси асосида фильм яратишда тарғибот ва реклама харажатлари учун фильм бюджетининг 30 фоизигача маблағ ажратилади. Харид шартномаларини экспертизадан ўтказиш талаби бекор қилинади.

Шунингдек, хорижий компанияларнинг Ўзбекистон ҳудудида кино маҳсулот яратиш билан боғлиқ фаолияти солиқлардан озод қилинади. Давлат буюртмаси асосида яратилган фильмлар намойишидан тушган маблағнинг 50 фоизи продюсер ва ижодий гуруҳга қўшимча рағбат сифатида берилади.

“Олтин ҳумо” миллий кино тақдимотининг нуфузини ошириш учун ҳар йили 5 миллиард сўмдан маблағ ажратилади.

Шу билан бирга, Республика кинематография комиссияси, Миллий ва Бадиий кенгашлар фаолияти тугатилади. Уларнинг ўрнига кинонинг жанри ва мавзусидан келиб чиқиб, тегишли соҳа мутахассисларидан иборат ҳақ тўланадиган эксперт гуруҳлари ташкил этилади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+